Yakshanba, 29.12.2024, 09:28
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 20 » Ваҳимали тундаги меҳмон

08:03
Ваҳимали тундаги меҳмон
Қаттиқ шамол сабабли чироқ ўчиб қолганига анча бўлди. Шам ёқиб, ошхўрлик қилиб ўтирардик. Бирдан кўча эшиги ўзидан ўзи қаттиқ очилиб-ёпилди. Укам қўрқиб кетиб ойимнинг пинжига кириб олди.

— Э, ўғил бола, нимадан қўрқасан? — деди дадам укамнинг бу ишидан кулиб. — Шамол у ёқдан-бу ёққа эсавергани учун эшик ҳам очилиб-ёпиляпти-да.

Ойим дадамга ялт этиб қаради, кейин эса менга тикилиб:

— Укангнинг овқатини едир, биз ҳозир эшикни қулфлаб келамиз, — деди.

Мен секингина бош қимирлатдим. Ойим шам ёруғида ишорамни кўрмади, шекилли, яна гапини такрорлади. Бу сафар мен баланд овозда «Хўп!» дедим.

Ойим пешайвонга чиқди, сўнг дадам ҳам унинг ортидан эргашди. Пешайвон жуда қоронғи, аксига олиб бугун осмондаги Ой ҳам қаёққадир ғойиб бўлганга ўхшарди. У ерни фақат дадамнинг қўлидаги телефон нури ғира-шира ёритиб турганди.

—      Нега чиқдинг, тинчликми? — сўради дадам ойимдан.

Мен эшик томонга яқинроқ келиб олганим учун уларнинг айтаётган гаплари менга бемалол эшитилиб турарди.

— Дадаси, болалар қўрқмасин деб уларнинг олдида индамадим. Уйга биров кирди-ёв…

— Нега бундай деяпсан?

— Чунки мен овқатланишимиздан олдин дарвозани қулфлаб келгандим. Ўзингиз биласиз, қулфни бузиб кириб бўлмайди.

— Э, ҳовлиқишингни қара, — деди дадам парво қилмай, — балки, қулфладим, деб ўйлаб, қулфламай келгандирсан, шунақаси ҳам бўлади-ку. Бунинг устига, хотинларнинг иши ҳеч қачон вақтида бўлмаган…

— Э, ҳозир ҳазилнинг пайти эмас, рост, дадаси, қулфлаганимдан кейин яна қайта тортиб кўриб текширганман. Дарвозанинг қулфлиги аниқ.

— Бўпти, сен уйга киравер, мен ҳозир текшириб келаман, — дея дадам кетишга чоғланди.

— Қизиқсиз-а, қоронғида бир ўзингиз…

— Э, эсини еган хотин, нима, мен қоронғида ишдан қайтганимда сен олиб келиб қўярмидинг? Ўзим бориб келаман-ку, энди, нима, ўз уйимдан ўзим қўрқайми?

Ойим нимадандир қаттиқ хавотирланар, дадамни ўша ерга боришига унамасди. Аммо бир кўнгли мабодо уйга ўғри кирган бўлса-я, деган хавотирда эди. Шунинг учун дадамнинг дарвозахонага бориб, нима бўлганини аниқлашига тўсқинлик қилмади ва ортидан ўзи ҳам эргашди.

Улар телефон ёруғида ҳамма ёқни бир-бир қарашди. Аммо ҳовлида ҳеч зот кўринмасди. Дадам ва ойим кўнгилларини хотиржам қилиб уйга кириб келаётганларида орқадан бир кишининг овози эшитилди:

— Шукрулложон, ишдан қайтганмидинг?

Дадам билан ойим аввал бир-бирига, кейин эса овоз келган томонга қарашди. Менинг ҳам сабрим чидамай, укамни ўтирган ўрнида қолдирдим-у, ўша томонга мўраладим. Ичимда қўрқув бор эди.

— Кимсиз, — деди дадам рўпарасида турган нотаниш кишига, — бу ерга қандай қилиб кирдингиз?

— Мени эсингдан чиқариб юборган бўлишингиз табиий, мен отангнинг нариги тумандаги қариндошлариданман. Отангни кўриб қайтдим, сеникига ҳам бир кириб ўтай, дедим.

Дадам бу одамни танимаган бўлса-да, уни ичкарига таклиф қилди. "Қандай кирдингиз, эшик қулф эди-ку!” деб сўрамоқчи ҳам бўлди, лекин "Тағин эшик чиндан ҳам очиқ қолган бўлса, меҳмонни хижолатга қўймай яна”, дея индамади. Ойим яна бир лаганда ош сузиб келди. Суҳбат деярли ҳол-аҳвол сўрашдан иборат бўлди. Ҳалиги ёши каттароқ, соқолли киши ошдан ер ва фақат ора-орада билдирмай укамга қараб қўярди. У буни сездирмаса-да, дадам ҳам, ойим ҳам пайқаб туришарди. Укам беш ёшга тўлди ҳамки, ҳали юра олмайди, қаддини тутиб ҳам ўтиролмайди. Унинг ёнига ёстиқ қўйиб ўтқизтириб қўйгандик. Дадам укамни қанчадан-қанча шифокорларга кўрсатди. Аммо бирор натижа бўлгани йўқ. Ҳалиги киши ошни еб бўлгандан сўнг узоқ дуо қилди ва кетишга чоғланди. Кетаётганида укамнинг пешонасидан ўпиб қўйди. Дадам уни кузатиб қўймоқчилигини айтганида унамади.

— Ўзим кириб келдимми, ўзим кетаман. Сен болаларингга қара.

Дадам хайрлашишга ҳам улгурмади. Нотаниш меҳмон қоронғиликка сингиб кетди. Дарвоза яна худди боягидек очилиб-ёпилди. Биз ҳайратда эдик. Қулфланган дарвоза қандай қилиб очилиб-ёпилгани ва ҳалиги нотаниш одам қандай чиқиб кетганлигини ҳеч ким билмасди.

Эрталаб ҳеч нарса бўлмагандик уйғондик. Аммо укам уйқудан турганидан кейин бугун одатдаги тонг эмаслигини билдик. Чунки укам мустақил юра бошлаганди. Биз бунинг қандай содир бўлганини билмасдик. Гўё бунинг ҳаммаси нотаниш кишининг ташрифи сабабли деб ўйладик. Дадам бобомга қўнғироқ қилиб, ана шу киши ҳақида сўради. Бобом эса бундай одамни танимаслигини айтди. Узоқ вақт давомида ана шу кутилмаган меҳмон ва унинг ғайритабиий хислати ҳақида гапириб юрдик.

Орадан икки ой ўтди. Биз деярли бўлган воқеани унутган эдик. Аммо буни қарангки, ушбу воқеа шунчаки содир бўлмаганлиги кейинчалик аён бўлди. Дадам, бобом, умуман, оиламиз билан биргаликда ҳаммамиз қўшни қишлоққа тўйга бордик. Менинг атрофдаги бўлаётган воқеалар билан асло ишим йўқ, бутун хаёлим тўйдаги ўйин-кулги билан банд эди. Шунинг учун ҳам дадамнинг ёнига келиб, тасодифан уни қучоқлаб олган бир нотаниш кишини кейин пайқадим. У дадамга нималардир дерди. Мен эса унинг гапларини элас-элас эслайман.

— Сизни кўрганимдан қандай хурсанд бўлганимни билсангиз эди. Ўзи мени эсладингизми?

— Кечирасиз, — деди дадам унга қараб, — аниқ эслолмадим, хафа бўлмайсиз. Ташвишлар билан бўлиб, хотира ҳам бироз…

У киши дадамнинг гапини давом эттирди:

— Ҳа. Ҳечқиси йўқ, эсласангиз, машинангизда бизни шаҳар касалхонасига олиб бориб қўйгандингиз. Ўшанда қаттиқ ёмғир ёғаётганди. Кўчадан бирорта ҳам машина ўтмасди, яхшиямки, сиз келиб қолгандингиз. Сизнинг олдингизда қарздорман. Вақтида олиб борганимиз учун ўғлим омон қолди. Бугун унинг суннат тўйи. Узоқ бўлса-да, қариндош эканмиз-у, билмас эканмиз-да.

— Шунақаси ҳам бўлиб туради, — деди дадам ўйчанлик билан.

Дадамнинг бу гапидан сўнг икки ой олдин бўлган воқеа ёдимга тушди. Ўшанда ҳам бизникига келган меҳмон "Бобонгизнинг қариндоши бўламан”, деганида ҳам танимаган эдик. Аммо унинг ташрифи уйимизга нур олиб кирганди.

Тўй тугаб, уйга қайтар эканмиз, укам уйга етиб бормасимизданоқ ухлаб қолди, мен эса ота-онамнинг суҳбатларини эшитиб, ҳайрон қолдим.

— Онаси, уйимизга келган нотаниш меҳмон эсингдами?

— Ҳа, эсимда, нега дабдурустдан сўраб қолдингиз?

— Бугун тўй эгасининг уйида ўтирганимда деворга осиғлик суратни кўриб, ҳайрон бўлдим. Бу ўша бизникига келган одамнинг сурати эди. Мен у кишининг кимлигини сўраганимда уй эгаси суратдаги киши унинг отаси эканлигини айтди. Тушунмадим, аммо отаси қазо қилганига анча йил бўлган экан. Ўйланиб қолдим, наҳотки унинг набирасини шифохонага олиб борганим учун, балки, бизга ҳам…

— Дадаси, бу бўлиши мумкин эмас. Мен ишонмайман, ахир қандай қилиб?..

— Мен эса ишонаман, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу каби синоатли воқеаларни кўп эшитганман.

Ойим билан дадам йўл-йўлакай фақат шу мавзуни муҳокама қилиб кетишди. Мен эса бу ҳаётнинг ғалати тилсимларга бой эканлиги ҳақида ўйлардим.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 280 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz