TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Uzbekistan Airways’дан фуқаронинг минг долларлик чипта ҳақи ундириб берилди
Uzbekistan Airways’дан кореялик фуқаро Минаҳ Кимнинг ҳақи ундириб берилди, деб хабар берди ЎзА.
Маълум бўлишича, Минаҳ Ким хоним 2018 йил 6 ноябрида Uzbekistan Airways амалга оширадиган Инчеон—Тошкент—Тель-Авив авиақатнови бўйича Испаниянинг чипталарга буюртма берувчи Travelgenio агентлиги орқали бир томонга иккита авиачиптани жами 1 203 177 Корея вонига (тахминан 1017,69 доллар) сотиб олган.
Чипталарга буюртма бериш агентлигидан декабрдаги рейслар ўзгариши ҳақида маълумот олган Ким хоним Uzbekistan Airways’дан рейслар жадвалини юборишни сўраган. Бироқ авиакомпания вакили тилга олинган рейслар бўйича жадвалда ўзгариш йўқлигини айтган. Рўйхатдан ўтиш вақтида Ким хонимга айни авиарейс бошқа муқобил рейс таклиф этмай, бекор қилинганини айтишган. Шу сабабли у бошқа авиачипта сотиб олишга мажбур бўлган.
Кейинчалик Ким хоним Travelgenio агентлигидан ҳам, Uzbekistan Airways’дан ҳам ноилож тарзда ишлатилмай қолган брон пулини қайтаришни илтимос қилган. Чиптани брон қилиб берган агентлик 2019 йил 29 январида 608 448 вонни (битта брон учун) қайтаради.
Иккинчи брон учун ҳамон пул қайтарилмаётганидан норози бўлган Минаҳ Ким Корея истеъмолчилар агентлиги томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига шикоят қилган. Натижада Федерация томонидан кореялик истеъмолчининг 776 доллар маблағи Uzbekistan Airways’нинг Сеулдаги ваколатхонаси орқали қоплаб берилди.