UzAuto Motors туманли об-ҳавода автомобиль бошқариш бўйича 5 маслаҳат берди. Қайд этилишича, сўнгги вақтларда табиатимизда туман тушиши ҳодисаси тез-тез юз бермоқда. Бу ҳайдовчилар учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради.
Аммо қуйидаги оддий тавсияларимизга амал қилсангиз муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин, дейилади компания хабарида.
Улар: - йўлга чиқишдан аввал чироқ мосламаларини текширинг. Ёқиб кўринг, ташқи текширув ўтказинг. - йўлда туманга қарши фараларни албатта ёқиб олинг. Автоуловдаги барча ёритгичларни ишга тушириш шарт эмас, сабаби туман барча ёруғликни ўзингизга қайтариб, йўл ҳодисаси юзага келиш эҳтимолини оширади. - туманли ҳудудга киришдан аввал иқлим-назорати: печ ёки кондиционерни ёқинг. Улар конденсат юзага келишининг олдини олади. - зарур ҳолатда тезкор қарор қабул қилиш учун масофани сақланг. Масофа каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ. - йўлда шошилманг. Юқори тезликда ҳаракатланганда йўлни кўриш имконияти паст шароитда тезкор чора қабул қилиш мураккаб бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|