TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Гаджетларнинг қувватлаш қурилмалари гаджетларсиз электр токи розеткаларига уланган ҳолда ҳам электр энергия сарфлайди. Бу ҳақда электроника бўйича мутахассис Андрей Яковлев маълумот берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бунда сарфланадиган электр энергия "чўнтакка” катта зарар етказмаса-да, бироқ хавфсизлик ҳақида унутмаслик лозим.
Яковлевнинг айтишича, розетканинг ўзи ҳам сизиб кетиш токлари ҳисобига электр энергия сарфлаши мумкин.
"Розеткага гаджетларсиз уланган қувватлагич ҳам бошқа электр асбоби каби энергия сарфлайди, бироқ жуда оз миқдорда. Уни ҳеч қачон розеткадан чиқармасангиз ҳам, бу сарфланаётган электр энергияга катта таъсир кўрсатмайди. Бироқ муаммо бошқа нарсада. Хавфсизлик ҳақида унутмаслик лозим. Ҳар қандай истеъмол блоки розеткага "салт” уланганда тезроқ ишдан чиқиши мумкин”, деб огоҳлантирган мутахассис.