Бугунги кунда дунёнинг деярли барча аҳолиси ўз мобил телефонига эга. Параллел равишда кўплаб смартфон эгаларини зарядловчи қурилмани ёниқ ҳолда розеткада ташлаб кетиш мумкинми, деган савол ҳам қийнаб келади. ITIWEB бу борадаги ўз тавсиялари билан бўлишди.
Ёнғин эҳтимоллиги Кўпинча хонадонларда ёнғин юзага келишига гаджетнинг зарядловчи қурилмасидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлади. Бунда қурилманинг тури муҳим эмас — электроскутер, iPad, нетбоок, смартфон — ҳар қандай электр қурилмаси қувватлантириш тугаганидан сўнг ўчириб қўйилиши керак.
Гап шундаки, электр қувватлантиришдан сўнг электр тармоғидан чиқариб олинмаган зарядловчи қурилма ўз ишини давом эттиради ва қизишни бошлайди. Албатта, қурилма юқори сифатга эга бўлса, хавотирланишга ўрин йўқ. Арзон брендлар маҳсулотидан фойдаланилса, эҳтиёт бўлиш ва қурилмани назоратсиз қолдирмаслик керак.
Истеъмол қилинувчи электр энергияси Кўпчилик телефон зарядловчи қурилмага уланмаган бўлса, у электр энергиясини сарф қилмайди, деб ўйлайди. Аслида бундай эмас. Бу каби вазиятда розеткага уланган смартфоннинг зарядлаш қурилмасидаги ток кучи нолга тенг. Бироқ электр энергияси жуда кам миқдорда бўлса-да, сарфланади. Шунчаки, жуда кам кўрсаткичда.
Хавфсизлик Смартфоннинг техник паспортида аниқ бир қоида бор, хавфсизлик нуқтаи назаридан белгиланган мақсадлар учун ишламаётган қурилмалар электр тармоғидан узилган бўлиши керак.
Бунга амал қилинмаса нима бўлади? Деярли ҳеч нима. Чунки замонавий қурилмаларда ички хавфсизлик тизими мавжуд. Қувватлантириш блоки доим электр тармоғида турса ҳам ёнғин юзага келмаслиги мумкин. Бироқ кафолатни фақатгина сифатли ишлаб чиқарувчи бера олади. Қурилма Хитойнинг арзон маҳсулоти бўлса ва розеткага уланган вақтида ҳам қизиса, (смартфонсиз) уни ўчириб қўйиш тавсия этилади.
Эҳтимолий хавф Электр тармоғидаги электр токининг ўзгарувчанлиги қурилмани бузилишига ва ҳатто ёниб кетишига олиб келиши мумкин.
Ёз фаслида электр тармоғига уланган зарядловчи қурилма момақалдироқ вақтида хавф туғдириши мумкин. Яшин ҳар қандай қурилмани яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.
Хулоса Юқорида келтирилган мисоллардан келиб чиқилса, зарядлар қурилмаси ишлатилмаётган вақтда уни электр тармоғидан узиб қўйиш энг хавфсиз қарор ҳисобланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|