Тарихий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ўрта асрларда ҳарбий ва молиявий жиҳатдан ҳатто Европа давлатларини қувиб ўта олган усмонийлар империяси султонларининг аксарияти турли хавфли хасталиклардан ўлим топганига гувоҳ бўламиз. Агар ҳозирги кунда улар ўша хасталикка чалинса, албатта шифо топиши муқаррар эди. Бироқ ўрта асрлар тиббиёти бу хасталикларни енгишга ожиз қолган. Қуйида усмонийлар султонларининг қай хасталик туфайли қазо қилганини эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Усмон I Ғози (1258 — 1324 йй.) У юрак хуружи туфайли оламдан ўтган.
2. Ўрхан Ғози — Усмонийлар бейлиги иккинчи ҳукмдори 82 ёшида инсультга учраб ўлим топган.
3. Мурод II (1404 — 1451 йй.) — Усмонийлар империяси султони боши қаттиқ оғриши туфайли каравотдан йиқилиб тушган ва уч кундан кейин оламдан ўтган. Ўлим сабаблари мияга қон қуйилиши ёки бош мия саратони.
4. Салим I Ёвуз (1465 — 1520 йй.) — Усмонийларнинг тўққизинчи султони. 1520 йил 22 сентябр куни кечаси саратон хасталигидан вафот этган.
5. Сулаймон I Қонуний (1494-1566 йй.) — усмонийларнинг ўнинчи султони. «Подагра» хасталиги оқибатида 71 ёшида оламдан ўтган.
6. Мурод III (1546 — 1595 йй.) — Усмонийларнинг ўн иккинчи султони, Салим II ва Нурбону-султоннинг ўғли. Жинсий аъзолар саратонига учраб 42 ёшида ёруғ дунёни тарк этган.
7. Мехмед III (1566 — 1603 йй.) — 1603 йил 22 декабр куни юрак хуружидан ўлган.
8. Мустафо I (1591 — 1639 йй.) — Усмонийлар империясининг илк ақлан заиф султони. Шу хасталикнинг навбатдаги хуружи пайтида жон берган.
9. Мурод IV (1612 — 1640 йй.) — Усмонийларнинг ўн еттинчи султони жигар циррозидан ўлимга юз тутган.
10. Меҳмед IV «Овчи» (1642 — 1693 йй.) — 1687 йили тахтдан ағдарилган ва 4 йил турмада ўтирган. 1693 йил 6 январ куни пневмония туфайли ўлимга юз тутган.
11. Сулаймон II (1642 — 1691 йй.) — Усмонийларнинг йигирманчи султони. У 40 йил турмада ўтириб чиққандан кейин тахтга ўтирган. Буйрак касалидан ўлган.
12. Мустафо II (1664 — 1703 йй.) — 1703 йили яничарлар қўзғолони оқибатида тахтдан тушган. Уни жинсий аъзолар саратони ҳаётдан олиб кетган.
13. Аҳмед III (1673 — 1736 йй.) — узоқ йиллар Тўпқопидаги турмада ўтирган. Қандли диабет туфайли худога омонатини топширган.
14. Абдул-Ҳамид I (1725 — 1789 йй.) — Усмонийларнинг 27- султони. 1787-1791 йиллардаги турк-рус уруши пайтида миясига қон қуйилишидан ўлган.
15. Маҳмуд II (1785 — 1839 йй.) — Усмонийларнинг ўттизинчи султони. 54 ёшида сил касалига учраб жон берган.
16. Абдул-Мажид I (1823 — 1861 йй.) — Сил касалига учраш туфайли оламдан ўтган.
17. Меҳмед Мурод V (1840 — 1904 йй.) — Қандли диабет уни дунёдан олиб кетган.
18. Абдул-Ҳамид II (1842 — 1918 йй.) — Сил касалидан ўлган.
19. Меҳмед V Решад (1844 — 1918 йй.) — Усмонийларнинг 35- султони. 73 ёшида қандли диабетга учраш натижасида бу ёруғ дунёни тарк этган.