Тарихдан маълумки, ўрта асрда дунёнинг ярмига ҳукмронлик қилган усмонийлар империяси султонлари ақл ва тадбиркорликда, жангчилик, қўмондонликда тенгсиз шахслар ҳисобланган. Аммо уларнинг ҳам ғайриоддий одатлари бўлган.
Масалан, Усмон Ғози баҳорнинг илк кунлари байрам қилинган пайтда хос хонасидан одамларга истаган нарсасини олиб чиқиб кетиш учун расман рухсат берган. Тўғри, у фақат хориж давлатлар элчиларига шундай эркинлик берган. Лекин амалда аскарлар ҳам ими-жимида кириб унинг буюмларини олиб чиқиб кетишга муяссар бўлган.
Ўрхон Ғози подшолик кийимларидан ташқари дарвишлар кийимида юришни хуш кўрган. Кўпинча кенгашларда ҳам бошига дарвишлар қалпоғини кийган ҳолда ўтирган.
Султон Боязид сувда чўмилишни ёқтирган. Унинг фармонига кўра мачитлардан бири ҳовлиси ўртасига фаввора қуришган. Султон кечқурунлари фонтанда чўмилиб, кейин сув шовқинидан лаззат олган.
Меҳмед I жангларда керак бўлади деган ниятда аскарлар ва ҳунармандлар учун арқон тўқишни хоббига айлантирган.
Боязид II профессионал бастакор бўлган. Унинг ўзи мустақил равишда тўлақонли қўшиқ ва куйлар яратган.
Ёвуз султон Салим қулоғига сирға тақиб юришни хуш кўрган. Ваҳоланки, ўрта аср учун бундай одат уят ҳисобланарди.
Султон Сулаймон Қонуний шеър ёзиш билан шуғулланган. Ўзига Муҳибий дея тахаллус ҳам қўйиб олган. Қизиғи, у гўзал аёлни кўрганда, ўша ернинг ўзида шеър тўқиб, аёлнинг ўзига ўқиб берган. Кейинчалик қоғозга туширишни ҳам унутмаган. Ҳайратланарлиси, шеъри хотирасидан ўчиб кетмаган.
Мурод III ҳеч қачон «йўқ» деган сўзни тилга олмаган. Агар яқинларидан бири имконсиз нарсани сўраса, «йўқ» жумласи ўрнига шунга ўхшаш жумлани ишлатган.
Аҳмед I қошиқ ясашни одат қилган.
Маҳмуд I жангда қаҳрамонликка эришувчи аскарларни тақдирлаш учун ўзи медаллар ясаган.
Абдулҳамид II боғдорчилик билан шуғулланган. Бўш вақтларида бузилган соатларни тузатишни ҳам канда қилмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|