Ажойиб кунларнинг бирида усмонийлар империяси ҳарамида яна бир қайноқ муҳаббат ҳодисаси содир бўлди. Империя султони Абдул Мажид I ҳарамдаги бир канизакни ростакамига севиб қолди. Канизакнинг исми Бессима эди. Канизак бетгачопар эди. Султон билан кўп баҳслашар, ҳарамдаги ўрни юқори бўлиши тарафдори эди. Худди шу канизакни султон жонидан ортиқ севиб қолди. Ҳатто, уни шаърий никоҳига олди. Муҳаббат султонни канизакнинг жуда кўплаб айбларини кечиришга мажбур этди. Лекин Бессима султонга ҳадеганда шаҳзода ҳадя эта қолмади. Охири жонига теккан султон Бессима билан ажрашди. Ўша давр сарой қонунларига кўра, султон талоқ қилгач, Бессима эски саройга сургун қилинди.
Хоҳласа пойтахтдан буткул жўнаб кетса ҳам бўларди. Чунки у султон билан ажрашгач, эркин аёлга айланганди. Лекин Бессима яна бир бор толеини синаб кўришга аҳд қилди. Эркак ҳам топила қолди. У Тавфиқ пошша исмли эркак эди. Бессимани бир кўришда севиб қолибди. Гарчи пича виждонсиз бўлса ҳам султоннинг собиқ хотинига ёқиб тушганди. Ҳайратланарлиси, султон Абдул Мажид бу воқеадан хабар топгач, икки севишганга ёрдам сифатида эскироқ бир саройни ҳадя қилди. Фақат у сарой бошқа вилоятда эди. Улар йўлга тушишди. Лекин ярим йўлга етмасдан, уларни султоннинг одамлари қувиб етди ва Тавфиқ пошша зудлик билан саройга етиб бориши лозимлигини айтди. Бессимани эса ўзлари манзилга кузатиб боришга ваъда беришди. Афсуски, ҳали манзилга етиб улгурмай, Бессима иккинчи эри номаълум сабабларга кўра оламдан ўтганини эшитди. Қанча суриштирмасин, ўлим сабабларини аниқлашга қанча ҳаракат қилмасин, одамлар, султон айёнлари елка қисишдан нарига ўтмади. Бессима сездики, Тавфиқ пошшани султон Абдул Мажид ўлдирган. Собиқ севгилисига уйлангани учун ундан қасос олган. Тўпқопи саройидагилар эса Бессимани бахтсизлик келтирувчи аёлга йўйишди ва бир умр ундан нафратланиб яшашди, мабодо дуч келиб қолишса, Бессимани айланиб ўтадиган бўлишди.
Бессиманинг ўзи Тавфиқ пошшанинг ўлимидан кейин қандай ҳаёт кечирди, қанча умр кўрди, қандай ўлим топди…
Бахтга қарши тарихий маълумотларда бу хусусда ҳеч нарса дейилмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|