Усмонийлар империяси тарихида ақлан заиф подшолар ҳам яшаб, ҳукмронлик қилгани кўпчиликка аён. Шундайлардан бири султон Аҳмаднинг ўғилларидан бири Иброҳим эди. У болаликдаги жаллодлар ташрифидан қўрқиш туфайли ақлан заиф ҳолатга етган. Шунга қарамай, ягона меросхўр сифатида империя тахтини эгаллай олган. Султон Иброҳимнинг севимли канизакларидан бири Телли Хумошоҳ эди. У ҳамиша сочларига ялтир-юлтир ипларни бойлашга иштиёқманд бўлгани боис Тўпқопи саройидагилар «Телли» дея лақаб қўйиб олишганди.
Хумошоҳ жажжи қизалоқлик пайтида саройга келтирилган. Орадан кўп ўтмай, вояга етди ва султон Иброҳимнинг эътиборини қозона олди. Султон Иброҳим уни хос канизакка айлантирди. Хумошоҳ бир қатор ҳуқуқларга эга бўлди. Уни саройдагилар, ҳатто, Иброҳимнинг онаси Кўсем султон ҳам ёқтирмасди. Чунки Хумошоҳ ўзига султон тарафидан ҳадя қилинган ҳуқуқлардан унумли фойдаланарди. Айнан унинг таъсири остида султон Иброҳим онаси Кўсем султонни саройдан ҳайдаб солиш ҳақида фармон берган. Бу ҳам камлик қилгандек, опа-сингилларини Хумошоҳнинг хизматини қилишга мажбур этган. Ана шундай кунларнинг бирида ақлан заиф Иброҳим Хумошоҳга фавқулодда озодлик ҳадя этди. Ўша давр қонунларига кўра, подшо канизакка, яъни, қулга расман уйланиши тақиқланарди. Буни ақлан заиф Иброҳим ҳам яхши билган. Шу сабабли Хумошоҳни вақтинча озод этиб, алоҳида саройга кўчиб ўтишини таъминлади. Бу марҳум Сулаймон Қонунийнинг синглиси Хадича ва Сулаймон даврида буюк вазир лавозимини эгаллаган, кейинчалик туҳматга қолиб султон Сулаймон тарафидан қатл этилган Иброҳим Паргалига тегишли сарой эди. У йиллар ўтиб таъмирга жуда муҳтож бўлиб қолганди. Султон Иброҳимга шу ҳақда хабар етказишганда, у хазинада маблағ кам қолганидан воқиф бўлди ва сира ўйлаб ўтирмай, ёничарларга бозорга бориб савдогарларнинг пулларини тортиб олишни буюрди. Шу йўл билан Хумошоҳ яшаши лозим бўлган саройни таъмирлатиб берди.
Орадан бирмунча вақт ўтиб, Хумошоҳ яна Тўпқопи саройига қайтди. Бу гал қул эмас, султон мақомида кириб келди. Тез фурсатда султон Иброҳим Хумошоҳга расман уйланди ва тантанали тўй маросимига империянинг энг кўзга кўринган айёнлари ташриф буюрди. Барча биларди. Султон Иброҳим ақлан заиф. У кўнглига келган ишни қилади. Шунинг учун ҳеч ким унга қарши гап айтиб ўтиришни ўзига эп кўрмасди.
Хумошоҳ Иброҳимга ўғил ҳадя этди. Ана энди унинг Тўпқопи саройидаги ҳурмати ва ҳокимлик даражаси максимал тарзда юқорилади.
Афсуски, Кўсем султон ақлан заиф ўғли султон Иброҳимни ер-у кўкка ишонмаса-да, уни тўхтатишга мажбур эканини чуқур ҳис этарди. Бу кетишда империя ер билан яксон бўлишини ҳам кўнгли сезганди. Ана шуларни ўйлай-ўйлай, Кусем султон бошқа ўғиллари каби суюкли ва ягона ўғли Иброҳимни ҳам қатл эттирди.
Султон Иброҳимнинг ўлимидан сўнг Хумошоҳ ўғли билан бирга Эски саройга қувиб солинди. Бахтга қарши Хумошоҳнинг ўғли узоқ умр кўрмади. Чақалоқлигидаёқ оламдан ўтди. Хумошоҳнинг ўзи эса шундан кейин ҳам ҳеч кимга кераксиз бир аёл сифатида 10 йил умр кўрди. У 38 ёшида оламдан ўтди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|