«Муҳташам юз йил» телесериалини томоша қиларкансиз, режиссёрлар ҳар бир актёрни жуда тўғри танлаганига гувоҳ бўласиз. Сериални қайта-қайта томоша қилган одам қаҳрамонлар реал ҳаётда худди шундай кўриниш ва характерга эга бўлганига қаттиқроқ ишониб боради. Аммо тарихий ҳужжатлар бунинг аксини тасдиқлайди. Масалан, тарихий маълумотларга кўз солсангиз, Хуррам султон тўладан келган, анча фаросатсиз, тартибсиз аёл бўлганидан хабар топасиз. Моҳидавроннинг эса бурни катта, худди тўтиқушлардаги каби ўртаси букрироқ тасвирланган. Султон Сулаймон-чи? Унинг ташқи кўриниши қандай бўлган? Ушбу мақолада худди шу ҳақда сўз юритамиз. Тарихий маълумотларга кўра, усмонийлар империясининг ўнинчи султони Сулаймон-Қонунийнинг бўйи реал ҳаётда 165 см дан ошмаган. Ҳозирги ўлчамга таққосласангиз, анча пакана бўлиб чиқади. Сериалда эса бўйи анча баланд.
Сулаймон болаликдан от миниб катта бўлган. Шу нарса унинг қоматига таъсир кўрсатмай қолмаган. Султоннинг тўпиқлари кенг ва қийшиқроқ бўлган. Жуссаси озғин, бироқ мушаклари жуда бақувват эди. Бу ҳарбий ва спорт машғулотлари билан кўп банд бўлганини кўрсатади. Бундан ташқари, султон Сулаймон жуда эрта кал бўлишни бошлаган. Ўттиз ёшида росмана калга айланган. Шунинг учун доимо бошига қалпоқ кийиб юрган.
Султоннинг тишлари бақувват эмас ва чиройли ҳам деб бўлмасди. Негадир сарғайган, тишлар оралиғи керагидан кўпроқ очиқ қолган. Шундай нуқсонларига қарамай, тарихчиларнинг таъкидлашича, султон қалбан гўзал инсон бўлган. У ўта ақлли, мулойим, айниқса, аёлларга жуда меҳрибон эди. Хизматкор ва қуллар ҳамиша уни мақтаб гапиришган.
Яна бир нарса. Султон Сулаймон ташқи кўриниши жиҳатидан сериалдаги актёр Холид Эргенчга ўхшамаса-да, икковлари ҳам гўзал қалб эгаларидир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|