TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ КАНИЗАГИ…»
Бу канизакни ҳақиқатан султон Сулаймон Хуррамдан ҳам қаттиқроқ севган. Унга қимматбаҳо совғалар ҳадя этишни ҳеч қачон канда қилмаган. Буни Хуррам султоннинг ўзи ҳам биларди. Севимли султони бу канизакка беэътибор эмаслиги унга сир эмасди. Аммо канизакка қарши бир оғиз сўз айтмаган. Уни йўқ қилишга уринмаган. Худди шу нарса Тўпқопи саройидагиларни ҳайратга соларди. Хуррам султон Салим ва Меҳримоҳни дунёга келтиргач, айнан ўша канизакнинг ёрдамига таянган.
Кўпчилик Хуррамни канизакдан қўрқади деб ўйларди. Бироқ ундай эмасди. Аллақачон ақлини йиғиб олган Хуррам севимли султонининг севиклисига қарши уруш очиш аҳмоқлик эканини биларди. Аксинча у билан дўст тутинишни маъқул ҳисобларди.
Тўғри-да, бу канизак 14 ёшида султон ётоғига кирган. Ўшандаёқ оддий канизакларнинг бири эмаслигини амалда исботлаган. Султон Сулаймон вақт ўтиши билан уни қаттиқ севиб қолган. Давлат ишларида тез-тез канизакдан маслаҳатлар олган. Хўш, у ким эди? Унга исмни ҳам Сулаймоннинг ўзи қўйган. Тўпқопи саройига келгунга қадар исми қандайлиги ҳеч кимга қизиқ эмас албатта. Лекин кейинги исми барчани қизиқтириши аниқ. Хуллас, канизакнинг исми Гульфем эди. Султон Сулаймон кўп фарзандлар кўрди, кўплаб урушларда ғолиб бўлди. Канизаклар бир неча ўн марталаб алмашди. Лекин Гульфемни ўз ҳаётидан, қалбидан ҳайдаб солмади.