«Муҳташам юз йил» телесериалида султон Сулаймоннинг бу синглиси номаълум сабабларга кўра умуман намойиш этилмаган. У Ҳафиза султон эди. Ҳафиза Сулаймоннинг бешинчи синглиси бўлиб, отаси султон Салим Ёвузнинг суюкли қизи эди. Тарихий маълумотларда айтиладики, Ҳафиза усмонийлар империяси тараққиётига муносиб ҳисса қўша олган.
Ҳафиза 14 ёшида 49 ёшли Аҳмад пошшага турмушга узатилди. Бироқ орадан уч йил ўтгач, Аҳмад пошша фавқулодда оламдан ўтди. Ҳафиза яна Тўпқопи саройига қайтди. Ўшанда унинг акаси Сулаймон империя тахтини эндигина эгаллаганди. Ҳафизанинг фарзандлари бўлмаган. Саройга қайтгандаёқ акасига қайтиб турмушга чиқмаслигини очиқ айта олган.
Ҳафиза жуда оқила эди. Тили ҳам керагича ўткир бўлган. Кўп китоб ўқирди. Венециядаги давлат арбоблари билан сиёсий мавзуларда мактублар ёзишарди. Султон Сулаймонга давлатни бошқаришда ўз маслаҳатлари билан кўмаклашарди.
Ҳафиза ҳарамдаги канизаклар билан умуман мулоқот қилмасди. Хуррам султон билан эса муносабатлари жуда яхши эди. Хуррам Ҳафизанинг ўткир ақлига қойил қоларди. Айниқса, ўзига ҳаддан зиёд ишонишидан ҳайратда қолганди.
Бу аёл билан акаси бахтиёрлигини кўргач, Ҳафиза Хуррам султонга алоҳида ҳурмат бажо айлаган. Ҳатто, турмуш мавзусида тез-тез маслаҳатлар бера борган. Сулаймоннинг сингиллари орасида фақат Ҳафиза Хуррам билан умрининг охиригача дўстона муносабат юритди. Ҳеч қачон ёвлашмади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|