Бу аёл ҳақида машҳур сериал «Муҳташам юз йил»да ҳам ҳеч нарса дейилмаган. Тарихда эса у мавжуд фигура. Тарихий манбаларда ёзилишича, Хафса Хоним Султон исмли бу аёл усмонийларнинг ўнинчи султони Сулаймоннинг тўнғич опаси ҳисобланган. У яничарлар орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга эга бўлган.
Хуллас, Султон Сулаймоннинг отаси Салим ва Ойша Хафса султонлар 1490 йили қиз фарзандли бўлишди. Ажабланарлиси, султон Сулаймон опаси ҳақида дастлаб етарлича маълумотга эга бўлмаган. 1506 йили Хафса Хоним султонни турмушга беришди. Орадан 9 йил ўтиб эри ҳалок бўлди ва Тўпқопи саройига — султон Салим ва Ойша Хафса султон ҳузурига қайтди. Ўша-ўша беваликда умр кечирди.
Тарихий маълумотларда Хафса Хоним султон жуда билимли ва шу билан бирга қаттиққўл, шафқатсиз характерга эга бўлганлиги қайд этилган. Ташқи кўринишидан меҳрибон аёлдек кўринса-да, характерига хос шафқатсизлик худди отаси султон Салимни такрорларди.
ХафсаХоним султон ҳарбий масалада, сиёсатда жуда билимли аёл эди. Султон Салим ҳам давлат ишларида ҳамиша Хафса Хоним султон билан маслаҳатлашарди. Ўз даврида Хафса Хоним султон хайрия, сиёсат ишлари билан фаол шуғулланган, кўплаб хорижлик сиёсатчилар билан мактуб орқали фикрлашган. Яна бир ҳайратланарли жиҳати шундаки, Хафса Хоним султон Тўпқопи саройида 18 йил Хуррам султон билан ёнма-ён яшаган. У билан шон-шуҳрат талашиб чарчамаган.
Хафса Хоним султон 1538 йили оламдан ўтган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|