Тарихдан маълум, усмоний турклар империяси даврида султон Сулаймон жуда кўп савоб ишларни амалга оширган. Ҳақиқий адолатни тиклай олган. Халқ фойдасига хизмат қилувчи қонунларни жорий этган. Золимларни шафқатсизларча жазолаган. Қашшоқларнинг, етим-есирларнинг бошини силаган. Аммо кексайган пайтида ақл-ҳушини йўқота борган. Кўплаб номақбул амалларга қўл урган. Билиб-билмай, номақбул гапларни гапиришдан тийила олмаган. Ўғли Селимнинг пиёнисталиги сабаб бўлиб пойтахтда ичкилик ва чекимлик сотишни тақиқлашни буюрган. Аммо бу нарсалар «Муҳташам юз йил» телесериалида шундай кўрсатилган. Томошабинларга шундай етказилган. Тарихда эса султон Сулаймон умрининг сўнгги дақиқасига қадар ақл-ҳушини, сергакликни, адолатни йўқотмаган. Фақат бир амали ҳали-ҳали тарихсеварларнинг ғашига тегади. Хўш, қайси амали туфайли Сулаймондан ҳафсаламиз қолди?
Эсингизда бўлса, султон Сулаймон Моҳидаврондан туғилган тўнғич ўғли шаҳзода Мустафони қатл этишга фармон берган. Султон уни хоинликда, қўзғолончиларга етакчилик қилганликда, тахтга кўз олайтирганликда айблаган. Гарчи узоқ вақт бу хаёлни фақат миясидагина сақлаб келган бўлса-да, кунларнинг бирида барибир қатл этиш амалига қўл урди. Бироқ қатлдан кейин орадан кўп ўтмай, бу ишда рафиқаси Хуррам султонни айблай бошлаган. Сарой айёнлари, таниган-билганлар қаршисида боласининг қотили деган номга эга бўлишдан, юзларига шу тамға абадул-абад қадалишидан, қолаверса, отаси султон Селимнинг хатосини барибир такрорлаб қўйганидан қўрқиб кетган султон очиқчасига Хуррам султонни айблади. Ҳатто, кўп маротаба Хуррам султонга «Бу қатлда сенинг қўлинг бор, тўғрими?», деган саволни ёғдиришдан-да тийила олмаган.
На илож? Хом сут эмган бандамиз-да!
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|