TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «НЕГА СУЛТОН СУЛАЙМОН РОССИЯГА ЮРИШ ҚИЛМАГАН?..»
Усмонийлар империяси тарихида султон Сулаймон душман ерларини энг кўп эгаллаган ҳукмрон сифатида эътироф этилади. Умри давомида у кўплаб ғалабаларни қўлга киритган. Армияси аскарлари шу қадар унга содиқ, шу қадар қўрқмас ва ботир эдиларки, таърифга сўз ожиз. Аммо у ҳам негадир Россияга юриш қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Нега?
Сулаймонни кўпроқ шарқ ва Европа ерлари қизиқтирарди. Европани тўлиқлигича усмонийлар империясига қўшмоқчи эди. Аммо бунга эриша олмади. Қолаверса, юқорида таъкидланганидек, Россияни эгаллаш ҳақида умуман фикр юритмаган. Ваҳоланки, Россия ўрта асрларда ҳам поёнсиз эди. Кўплаб мамлакатлар ҳукмдорлари Россияни кўз остига олишарди. Лекин Сулаймон бундай қилмади. Биринчидан, Россия ҳарбий жиҳатдан Европа давлатларига нисбатан ҳам заиф эди. Фуқаролари ўта қашшоқликда умр кечирарди. Босиб олгач, қўлга киритиладиган бойликнинг ўзи йўқ эди. Гарчи ўша пайтда Россияни бошқарган Иван Грозний ўта шафқатсиз ҳукмдор саналса-да, Сулаймон ундан заррача чўчимасди. Тортиб олинадиган бойлиги бўлмагани боис бу давлатга кўз олайтирмасди. Қашшоқ халқни босиб олгач, боқишни истамасди. Ана шунинг учун ҳам Россияга юриш ҳақида ўйлаб кўришни ҳам хоҳламасди.