TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «МЕҲРИМОҲ ВА БОЛИ-БЕЙ МУҲАББАТИ ҲАҚИҚАТМИ?»
Турк киноижодкорлари тарафидан суратга олинган «Муҳташам юз йил» телесериалида султон Сулаймоннинг ёлғиз қизи Меҳримоҳ ҳали гўдаклик чоғидаёқ султон ётоғи қўриқчиси, енгилмас жангчи Боли-Бейга кўнгил қўйганди.$CU$ Бироқ кейинчалик Боли-Бей Меҳримоҳнинг муҳаббатини рад этади. Чунки унга ҳануз жажжи қизалоқ сифатида қарашини, бундан бошқачасига қарай олмаслигини айтиб узр сўрайди. Энди савол туғилади. Аслида-чи? Аслида бу муҳаббат мавжуд бўлганми?
Тарихий манбаларда ёзиб қолдирилишича, Меҳримоҳ султон ва Боли-Бей ростдан ҳам ҳаётда бўлган. Фақат улар орасида бу каби туйғулар мавжуд бўлмаган. Негаки, Боли-Бей 1495 йили таваллуд топган. Аниқроғи, у султон Сулаймоннинг тенгдоши бўлган. Боли-Бей Сулаймоннинг бобоси султон Боязид Иккинчининг қизи Ойнишоҳ султонга уйланган. Демак, бундан келиб чиқадики, Ойнишоҳ Сулаймонга хола ҳисобланган.
Боли-Бей ҳамда Меҳримоҳ султон ўртасидаги муҳаббат эса юқорида айтиб ўтилганидек, гўзал ва ёқимли эртак холос.