«Муҳташам юз йил» телесериалини томоша қилаётганлар гап аслида ким ҳақида боришини яхши сезиб турган бўлишса керак. Усмонийлар империясининг ўнинчи султони Сулаймон-Қонуний ва унинг суюкли рафиқаси Хуррамдан туғилган фарзандлар ичида биттаси ота-она, империянинг ишончини қозона олмади. У Боязид эди. Телесериалда асл тарихий воқеалар қисман акс этган холос. Реал ҳаётда эса Боязид нафс, тож-тахт, ҳасад қули эди. Агар сериалда Сулаймоннинг Моҳидаврондан бўлган ўғли Мустафога кўпроқ шаҳзода Жаҳонгир боғланиб қолгани кўрсатилган бўлса, реал ҳаётда Мустафога шаҳзода Боязид қаттиқ боғланган эди. У ва Мустафонинг характери бир-бирига яқин. Иккови ҳам ҳукмронлик деса ўзини Босфорга ташлашга тайёр очкўз, ғийбатчи, ҳасадгўй кимсалар эди. Айнан шаҳзода Мустафо ва Боязид тахтни Селим эгаллаши мумкинлигига амин бўлгач, унга қарши фитналар уюштира бошлашган. Бу йўлда Персия шоҳи билан келишув тузишдан ҳам қайтишмаган…
Савол туғилади. Гарчи Мустафо ҳамда Боязид биргаликда кураш олиб боришга аҳд қилган бўлса-да, кичик шаҳзода тахтга ўзи эмас, Мустафо ўтиришини биларди. Шундай экан, бошқа султонлар каби укалари қаторида уни ҳам ўлдириб юборишидан қўрқмадими? Наҳотки, Мустафога шу қадар қаттиқ ишонган бўлса?
Ҳа, улар бу масалада ҳам қатъий келишувга эга эдилар. Келишувга кўра, агар Мустафо Селимни енгиб, отаси Сулаймондан кейин империя тахтини эгалласа, Боязидни нафақат ўлдирмаслик, балки буюк вазир лавозимига тайинлашга ваъда берганди. Телесериалда эса бу келишув ҳақида сўз ҳам йўқ.
Афсуски, Боязиднинг ҳасад ва очкўзликка муккасидан кетиши ўзига бало бўлди. У Персия шоҳи билан иттифоқ тузганидан хабар топган султон Сулаймон қанчалар севимли ўғли бўлишига қарамай, Боязидни ҳам қатл эттирди. Қатл эттирганда ҳам бу ишни акаси, бўлғуси тахт вориси шаҳзода Селимнинг зиммасига юклади. Боязид шу биргина қалтис ҳаракати билан нафақат ўзи, балки фарзандларининг ҳам бошига етди.
Афсус!!!
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|