Усмонийларнинг ўнинчи султони Сулаймон Қонуний сингиллари орасида Хадича султонни жуда қадрларди. Афсуски, Хадича шу қадар ҳашаматли ҳаётга эга бўла туриб ҳам ҳаётда бахт топа олмади. Биринчи эри Искандар пошша кексайиб қолганди. Унга усмонийлар анъанасига кўра она талаби билан турмушга чиққанди. Тўйдан кейин бир йил ўтиб ўлиб берди. Хадича бевага айланган ҳолда то Сулаймон тахтни эгаллагунга қадар Манисада онаси билан бирга яшаб қолди. Сулаймон империя тахтига ўтиргач, у акасининг болаликдаги дўсти, Грециядан гўдаклигида қул қилиб саройга келтирилган, энди эса султоннинг ўнг қўлига айланган Иброҳим пошшага кўнгил қўйди. Улар турмуш қуришди. Тўй жуда ҳашаматли кечди. Султон Сулаймон суюкли синглисининг бахти учун пулни аяб ўтирмади. Тўй ярим ой давом этди. Совға сифатида икки ёш подшоҳдан ажойиб саройни қабул қилиб олишди. Султон Сулаймон эса бу никоҳга фақат уларнинг муҳаббати туфайли розилик бермаганди. У Иброҳимни худди туғишган инисидек яхши кўрарди. Хадичага уйлантириш орқали Иброҳимнинг саройдаги, империядаги обрўсини янада мустаҳкамлашни ният қилганди. Қолаверса, усмонийлар империяси вакиласига уйланган эркак Исломда рухсат берилганидек, иккинчи, учинчи ва ҳоказо хотинга эга бўла олмасди. Башарти хотини хиёнатидан хабар топса, бу эркак ким бўлишидан қатъи назар ит кунини бошига солишарди. Мана, Иброҳим Хадичага хиёнат қилди. Ҳарамдаги Нигор калфа билан дон олишиб юрди. Ҳатто, фарзандли ҳам бўлишди. Хўш, охири нима билан тугади? Султон бу айбига қўшимча айбларни қўшиб, қатл эттирди. Иброҳим-ку, ўлди-кетди. Хадича-чи? Сулаймоннинг бахтсизгина синглиси яна бебахт қолди ва жавобсиз муҳаббатининг қурбонига айланди. Аввалига ақлдан озди. Шу аҳволда заҳар ичиб ёруғ дунёни тарк этди. Даҳшатлиси, золим ва қасоскор акаси Сулаймоннинг қўлида жон берди.
Қиссадан ҳисса шуки, Хадичадек қўлини қаерга узатса етадиган, бойлик денгизида сузиб улғайган аёлга ҳам Оллоҳ шундай аччиқ қисматни раво кўрибди. Демакки, бойлик ва шон-шуҳрат Оллоҳнинг қудратидан устун бўла олмаслиги Хадича мисолида яна бир карра ўз исботини топди.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|