Тарихий маълумотларда келтирилишича, Иброҳим пошша султон Сулаймондан атиги бир ёш катта бўлган. Бўлғуси султоннинг энг яқин дўсти, маслакдоши бўлган. У Сулаймон билан биргаликда Тўпқопи саройига кириб келган.
Хўш, Иброҳим пошша аслида қандай кўринишга эга эди. Бунинг учун пастдаги суратга боқинг. Сериалда эса ақлли, келишган эркак сифатида тасвирланган. Сериалда султон Сулаймон ўзининг энг яқин дўстини жаллодлар қўлига топширади. Нега? Ахир у Иброҳимни бош вазир этиб тайинлагач, ўзидан ҳам ҳимоя қилиш учун қасам ичганди-ку! Тарихий маълумотларда бу саволга ҳам жавоб тайёр. Иброҳим бош вазир этиб тайинлангач, бирдан бойиб кетди. Ҳукмронлик кўзларини кўр қилди. У ўзини султон билан баравар мақомда кўра бошлади. Ана шу ишлари султон Сулаймонни ғазаблантирди ва қатл эттиришга мажбур бўлди. Аммо дўстининг ўлимидан кейин Сулаймон гўё икки дунё оралиғида қолди. Жуда афсус чекди. Икковининг дўстлиги ҳақида шеърларида ҳам ёзиб чарчамади. Ҳатто, Иброҳим қатл этилгач, орадан 20 йил ўтиб ҳам бу дўстлик ҳақида ёзишдан тўхтамади.
Дарвоқе, Иброҳимнинг жасади қандай қисматни бошдан кечирган? Худди шу мавзуда тарихий манбаларда турли тахминлар бор. Уларнинг бирида айтилишича, узоқ вақт Иброҳимдан халқ қўрқиши учун мурдани Тўпқопи саройи дарвозасига илиб қўйишган. Иккинчи тахминга кўра, ўша кечанинг ўзидаёқ Иброҳимни сирли тарзда дафн этишган. Учинчи тахминда эса Иброҳимнинг жасади кечаси денгизга олиб чиқилиб чўктириб юборилгани айтилади. Сериалда бўлса, Сулаймоннинг фармонига биноан матракчи Насиҳ афанди жасадни ўрмон ичкарисига олиб бориб кўмган. Аммо у ерда дўмпайган қабрдан белги ҳам қолдирмаган.
Қуйидаги суратда эса Иброҳимнинг қабри тасвирланган. Бу қабр ҳозир ҳам бор. У Истамбулдаги Финдикли деган жойда, Жонфидо кўчасида жойлашган. Қадимий дарахтлар Иброҳимнинг қабрини қуёш тиғидан пана қилиб турибди. Бундан хулоса шуки, Иброҳим пошша худди сериалдагидек сирли равишда кўмиб юборилмаган. Буни қабр ва қабр тепасидаги битиклар ҳам исботлаб турибди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|