ШОХ ХУБОН ВА ИБРОҲИМ «Муҳташам юз йил» телесериалини томоша қилганлар султон Сулаймоннинг болаликдаги дўсти, буюк вазири Иброҳим Паргалини яхши танишади. Аммо сериалда Иброҳим пошшанинг хотини Хадичадан ортиб, ташқарида бегона аёллар билан ишқий муносабатлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Масалан, Сулаймоннинг синглиси Шох Хубонни олайлик. У Иброҳимни севган. Бироқ муҳаббати жавобсиз қолдирилган. Буни икки ўртадаги қисқа суҳбат мазмунидан билиб олиш қийин эмас.
— Ҳаётда ҳамма нарса ўзгаради, Иброҳим, — дейди Шох Хубон. — Кимни севмаган бўлсанг, унга кўнгил қўясан. Кимни азалдан севган бўлсанг, севишдан тўхтайсан. Шундай эмасми?
— Демак, сизнинг менга бўлган муҳаббатингиз нафратга айланибди-да!?.
— Нафрат ва муҳаббат жуда кучли туйғу. Аммо сизга нисбатан уларнинг биронтасини ҳам қалбимда туймаганман…
Албатта, Шох Хубон султон оиласидан бўлгани боис Иброҳимни севишини ошкор айта олмаган. Аммо Иброҳим қатл этилгач, қабри тепасига бориб, шундай жумлаларни тилига кўчирган:
— Иброҳим, ишон, сенинг қасдинг қиёматга қолмайди. Албатта сен учун ўч оламан!..
Савол туғилади. Қачон Шох Хубон Иброҳимни севишга улгурди? Ҳа, Шох Хубон, Хадича, Сулаймон ва уларнинг онаси Хафса Манисада яшашган. Иброҳим ўшанда оддий қарол эди. Агар улар бир-бирларини очиқчасига севганда ҳам бирга бўлишнинг имкони йўқ эди.
ХАДИЧА ВА ИБРОҲИМ Бу муҳаббат жуда мураккаб ва тушунарсиз, аҳмоқона туйғуларга қоришиқ эди. Хадича ва Иброҳим ҳақиқатан бир-бирларини севишарди. Аммо Хадичадаги димоғдорлик, калтафаҳмлик, Иброҳимнинг ўзига ҳаддан зиёд бино қўйиши орадаги муҳаббатни ботқоққа белади. Агар акси бўлганда, бу жуфтликдан бахтлиси бўлмасди.
НИГОР ВА ИБРОҲИМ Нигор Иброҳимни қалбан севарди. Лекин инсоф-у диёнатни унутган Иброҳим бу шўрлик аёл билан вақтини чоғлаш учунгина учрашарди. Иброҳимга султон оиласидан фарқли ўлароқ, нима қилиши, қандай қадам ташлаши ҳақида ҳадеганда буйруқ беравермайдиган аёл керак эди. Шу хислатларни Нигордан топди. Нигор туйғулар қулига айланди. Босаётган қадамларини мулоҳаза этишга ожиз қолди. Ҳатто, Иброҳимнинг фарзандини дунёга келтирди. Унга Эсманур дея исм беришди. Худди шу қизалоққа қийин бўлди. Пешонаси шўр экан. Жуда эрта етим қолди. Лекин ўқувчи шуни билиши керакки, Нигор ва Иброҳим воқеаси сериал варианти. Реал ҳаётда эса Иброҳим буткул бошқа аёл билан дон олишган.
МУҲСИНА ВА ИБРОҲИМ Қарангки, реал ҳаётда Иброҳим Муҳсина исмли аёлни никоҳига олган экан. Ҳатто, Сулаймоннинг ўзи уларга тўй қилиб берган. Тўй 15 кун давом этган. Фақат тарихий маълумотларда Иброҳимнинг қаллиғи айнан кимлиги ҳақида аниқ маълумот қолдирилмаган. Шу нарса қайд этилганки, Иброҳимнинг қаллиғи оддий оиладан эмасди. Сериал муаллифлари эса Муҳсина ва Иброҳим хуфиёна учрашиб юрган аёл ҳақидаги тарихий маълумотларни тўплаб Хадича ҳамда Нигор образларини ўйлаб топишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|