Турк киноижодкорларининг «Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилганлар Гул оға деган евнухни жуда яхши танийди. У нафақат Тўпқопи саройида султон Сулаймоннинг ишонган евнухларидан бўлган, балки Хуррам султоннинг энг садоқатли қули ҳисобланган.
Гул оға сериалнинг бошида кўриниш беради. Кейинчалик бирдан ғойиб бўлади. Орадан маълум вақт ўтгач, у Эдирнада пайдо бўлади.
Гул оға худди ўша Эдирнада Хуррам султон билан яқин бўлиб олади. Хуррам султон ўшанда Эдирнага вақтинча бадарға қилинганди…
Биладики, у энди оддий канизак ёки қуллардан эмас. Балки султоннинг суюклиси. Шуни ҳисобга олиб Гул оға қандай бўлмасин Хуррам султоннинг ишончига кириш пайига тушади. Буни уддалайди ҳам. Хуррам султон билан яна Тўпқопига қайтади. Бу ерда у яна бир евнух Сумбул билан рўбарў келади. Сериалда бу икки евнухни бир-бирига душман қилиб кўрсатишган. Аммо реал ҳаётда ундай эмасди. Икки евнух охирига қадар бир-бирини ҳурматлаб, қўллаб-қувватлаб яшашган.
Бахтга қарши кунларнинг бирида Гул оға яна Тўпқопи саройини тарк этишга мажбур бўлади. Бу гал уни султон Сулаймоннинг хотинларидан бири, шаҳзода Мустафонинг онаси, Хуррам султоннинг ашаддий душмани Моҳидаврон ҳайдаб солади. Шу йўл билан Хуррам султондан боплаб ўч олади. Нима ҳам қилсин. Бу сафар Хуррам султон евнух Гул оғага ёрдам қўлини чўза олмайди. Лекин Гул оғанинг йиғиб қўйган олтинлари кам эмасди. Фақат «Ётиб еганга тоғ чидамас» деган нақл бор. Гул оға буни биларди. Шунинг учун иш топиши лозим эди. Аммо иш топишнинг ўзи бўлмасди. Масалан, Гул оға оғир меҳнатга чидай олмасди. Енгил ишлар эса аёллардан ортмасди. Ўйлай-ўйлай, Гул оға юрт кезишга, шу йўл билан муносиб иш топишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, сериалда Гул оға Тўпқопи саройини тарк этгач, қайтиб уни намойиш этишмаган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган ҳозирги маълумотлар тарихий манбалардан олинган.
Хуллас, Гул оға кеза-кеза Қрим хонлигига бориб қолди ва ўша ерда хон саройига евнух бўлиб ишга жойлашди.
Гул оға Қрим хони саройидаги ҳарамда 12 йил ҳалол меҳнат қилди. Шу жараёнда Тўпқопи саройини, султон Сулаймонни, Хуррам султонни, Сумбулни ҳар куни, ҳар соатда, ҳар дақиқада ҳаяжон билан эсга олди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|