Усмонийлар империяси даврида султоннинг ишончини оқлаб, кутилмаганда жиноятга йўл қўйган вазир ўлимга ҳукм қилинган. Аммо ажалидан қочиш учун вазирга биргина имконият ҳам берилган. У сарой бош боғбонига етказмасдан югуриб қоча билса, қатл бекор қилинган.
Ўлимга ҳукм этилган вазирни бош боғбон билан юзлаштиришган. Салом-аликдан сўнг музлаган шарбат кубоги тақдим этилган. Агар шарбат ранги оқ бўлса, бу султон уни авф этганидан далолат берган. Қизил рангда бўлса, қатл маросими албатта ижро этилади. Қизил рангни кўргандаёқ вазир жонҳолатда қочиши лозим бўлган.
Вазир боғ бўйлаб қочиши, бош боғбон етиб олишига йўл қўймаслиги лозим эди. Уни ҳарамнинг деразаларидан кузатиб туришган. Вазир қочиб саройнинг бошқа томонидаги балиқ бозори дарвозасигача етиши талаб этилган. Агар вазир бош боғбонга етказмасдан ўша дарвозагача ета олса, қатл бекор қилинган. Афсуски, кўп ҳолларда ёш ва навқирон бош боғбон вазирдан олдин дарвозага етиб келиб, уни қўлида ипак арқон билан қарши олган. Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш жоизки, бош боғбон лавозимидаги йигитнинг вазифаси аслида жаллодлик бўлган. Бош боғбон лавозими унга шунчаки расмиятчилик учун бериб қўйилган.
Шунга қарамай, айрим вазирлар қатлдан қутулишга ҳам эришган. Масалан, Хожи Солиҳ-Пошша деган вазир бош боғбондан олдин дарвозагача етиб бориб, қатлдан қутулиб қолган. Ҳатто, уни кейинчалик султон вилоятлардан бирига губернатор этиб тайинлаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|