Тарихчилар «Муҳташам юз йил» телесериали ижодкорларини жиддий танқид остига олишмоқда. Уларнинг айтишича, сериалда султон Сулаймоннинг онаси сифатида Хафса образини яратишган. Аслида Сулаймонга волида Хафса туққан она эмас, аксинча ўгай она экан. Хўш, нега? Қанақасига?
Бу саволларга ҳам мутахассислар тарихий маълумотларга асосланган ҳолда жавоб беришди.
Маълумотларга кўра, Сулаймоннинг отаси Селим I нинг икки нафар энг суюкли канизаги бўлган. Биринчиси қримлик Ойша. Селим умрининг охирига қадар қримлик Ойшани севган. Унга «Волида» титулини ҳадя этган. Ўз ҳарамининг етакчисига айлантирган. Аммо подшоҳнинг суюкли қримлик Ойшаси фақат қиз фарзандларни дунёга келтирган. Иккинчи канизакка ҳам Ойша деб ном беришган. Чунки у европалик бўлган. Саройга қул қилиб олиб келинган. Айнан шу европалик Ойша султон Селимга бир неча ўғил фарзандларни тақдим этган. Сулаймонни ҳам худди шу Ойша туққан.
Қримлик Ойша Хафсанинг Сулаймон билан муносабатлари самимий кечган. Ўгай она бўлишига қарамай, Сулаймон тахтни эгаллагач, Моҳидавронни ҳам Ойша Хафса ўгай ўғли султоннинг ётоғига юборган.
Сулаймоннинг ҳақиқий онаси европалик Ойша эса фарзанди империя тахтини эгаллашигача яшаб қола олмади. Оламдан ўтиб кетди. Аммо қандай қилиб султоннинг ўгай онаси ҳарамни бошқариши мумкин? Ўша давр қонунларига кўра, бу вазифани подшоҳнинг туққан онаси бажариши лозим эди-ку! Афсуски, телесериал ижодкорлари бош қотириб ўтиришни исташмаган. Қримлик Ойша Хафсани Сулаймон-Қонунийнинг туққан онасига айлантиришган-қўйишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|