1. Агар мўмин киши бир гуноҳ иш қилиб қўйса, жойини ўзгартимасидан олдин истиғфорга шошилсин, токи гуноҳининг касофати уриб, унга яқинроқ бўлган бошқа амалини бузиб юбормасин. Зеро, истоғфор у билан гуноҳининг ёмон оқибати ўртасидаги бир ғовдир.
2. Инсон гуноҳи сабабли ризқдан маҳрум бўлади.
فَبِظُلْمٍ مِّنَ الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ طَيِّبَاتٍ أُحِلَّتْ لَهُمْ
«Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари сабабли, уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик» (Нисо: 160).
3. Зулм ва гуноҳлар неъматдан маҳрум бўлиш ва бало-уқубат нозил бўлиши сабабидир.
فَبِظُلْمٍ مِّنَ الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ طَيِّبَاتٍ أُحِلَّتْ لَهُمْ
«Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари сабабли, уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик» (Нисо: 160).
4. Гуноҳлар нусрат-ғалабани кечиктиради, истиғфор эса уни тезлаштиради.
قَالُوا رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
«Уларнинг айтган гаплари фақат шундан иборат эди: «Парвардигоро, гуноҳларимизни ва ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни (жанг майдонида) собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» (Оли-Имрон: 147)
5. Ихтилофлар ва гуноҳлар умматнинг мағлубияти ва заифлашиши сабабидир.
حَتَّىٰ إِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الْأَمْرِ وَعَصَيْتُم
«То сусткашлик қилиб, (пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди)» (Оли-Имрон: 152).
6. Ботил аҳли ҳақ аҳлини фақат уларнинг гуноҳлари сабаблигина мағлуб этиши мумкин.
أَوَلَمَّا أَصَابَتْكُم مُّصِيبَةٌ قَدْ أَصَبْتُم مِّثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّىٰ هَٰذَا ۖ قُلْ هُوَ مِنْ عِندِ أَنفُسِكُمْ
«(Эй мўминлар), агар сизларга (Ухудда душман томонидан) бир мусибат етса — ҳолбуки, сизлар (Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз — «Бу бало қайдан келди?» — дейсизми?! (Эй Муҳаммад), уларга: «Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан», деб айтинг!» (Оли -Имрон: 165).
7. Уммат гуноҳлари сабабли ўзаро ихтилоф қилади. Ўзаро мулоқот қилганлари сайин келишмовчиликлари ортиб бораверади. Дарҳақиқат қалбларнинг бир-бирига тескари бўлиши гуноҳларнинг миқдорига яраша бўлади. Ҳадисда: «Ё сафларингизни тўғрилайсизлар ёки Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди», дейилган.
Ўлик қалбнинг ўнта белгиси Тез ижобат бўладиган Қуръоний дуолар… Вақтга барака киргизишнинг йўли 8. Гуноҳлар Қуръонни фаҳмлаш ва тадаббур қилишдан тўсадиган қулфлардир.
أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ أَمْ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا
«Ахир улар Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?! Ёки қалбларида қулфлари борми?!» (Муҳаммад: 24).
9. Гуноҳлар қалбларни боғлаб-муҳрлаб қўяди.
لَّوْ نَشَاءُ أَصَبْنَاهُم بِذُنُوبِهِمْ ۚ وَنَطْبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ
«Агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз» (Аъроф: 100).
10. Озгина гуноҳ ҳам қалбларни бир-бирига тескари қилиб қўяди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё сафларингизни тўғрилайсизлар ёки Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди», дедилар. Агар қалблар бир-бирига тескари бўлаётган бўлса, демак бу гуноҳлар сабаблидир.
11. Киши гуноҳ-мункар ишларга рози бўлса, гарчи узоқда бўлса ҳам, унга гуноҳнинг ёмонлик-касофати етиши мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ерда бир гуноҳ иш қилинса-ю, кимдир ўша ишнинг устида бўлмай туриб, унга рози бўлса, гўёки у унга шоҳид бўлгандай бўлади», дедилар.
Шайх Абдулазиз Тарифий
Абу Довуд таржимаси
**********
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّىٰ تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَىٰ أَهْلِهَا ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар» (Нур сураси, 27-оят).
Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолда турганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам хижолатга тушади. Балки хусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғиз бўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|