TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қуролга рухсатнома олиш учун тўлов миқдори маълум бўлди
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғим миқдорлари тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат билан қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибида белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, йиғим миқдорлари қуйидагича кўринишга эга бўлиши мумкин:
Қайд этилишича, рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Қарор ва унга илова қилинган Низомнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.