Seshanba, 31.12.2024, 02:32
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 2 » “Қурол тўғрисида”ги қонун: қўрқув ва хавотирлар асослими?

10:15
“Қурол тўғрисида”ги қонун: қўрқув ва хавотирлар асослими?
Бугун ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтараётган айрим фуқароларга, энг аввало, қонун билан яхшироқ ва яқинроқ танишиб чиқишни тавсия қилган бўлардик. Негаки, қонунда фуқароларга ўқотар қуроллар сотиш, улардан бемалол фойдаланиш мумкинлиги ҳақида биронта банд йўқ. Аксинча, бундай фаолият янада қатъий назоратга олиняпти.

Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида "Қурол тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Табиийки, савол туғилади: мазкур қонун ўзи бизга керакми? Унда қандай нормалар белгиланмоқда? Кимлар қурол олиб юриш ҳуқуқига эга бўлади? Бу фаолиятни қайси орган назорат қилади? Қуйида ана шу саволларга жавоб излаймиз.

Янги қонунга қандай эҳтиёж бор эди?

Маълумки, шу пайтгача Ўзбекистонда қурол билан боғлиқ қонун қабул қилинмаган эди. Бугунга қадар фуқаролик, хизмат ва жанговар қуролларга тегишли тартиб-қоидалар ўндан зиёд қонун ҳужжатлари асосида бошқариларди. Эндиликда "Қурол тўғрисида”ги янги қонун билан шу пайтгача мавжуд бўлган барча ҳужжатлар умумлаштирилиб, ягона мажмуа ҳолатига келтирилди.

Қайд этиш ўринли, қонунни ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг тўлиқ ва мукаммал эмаслиги, ягона механизм йўқлиги ва шу сабабли вужудга келаётган кўплаб ҳуқуқий англашилмовчиликлар ўрнини тўлдиришдир. Жумладан, қурол ва ўқ-дори каби тушунчаларнинг қонунчиликда акс эттирилмагани мавжуд турли қуролларга эга бўлиш, уларни олиб юриш ва сақлаш ҳолатларига тўғри ҳуқуқий баҳо беришда қийинчиликларни юзага келтираётганди.

Шунингдек, чет давлатлар ва республикамизда қуролнинг янги турлари, ўқ-дориларининг кенг айланиши шароитларида амалдаги қонун ҳужжатларида тегишли юридик тушунчалар мезони, уларни муомалага киритиш асослари, тактик-техник хусусиятлари ҳамда ижтимоий хавфлилиги даражасига кўра чекловлар белгиланмаган. Бу каби ҳолатлар қурол муомаласи ва қуролга эга бўлган ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйишга тўсқинлик қилаётганди.

Эндиликда янги қонун билан қуролга эгалик қилиш, сотиш ва қуролдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш тартибга солинади. Бунда қонунийлик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш устуворлиги белгиланмоқда.

Қуролнинг қандай турлари тасниф этилмоқда?

Қонун бўйича қурол турлари уч таснифга бўлинади. Булар — фуқаровий қурол, хизмат қуроли ҳамда жанговар қуролдан иборат. Ўз навбатида, фуқаровий қурол ов қуроли, спорт қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш (газ баллончалари, механик тарқатувчилар ва аэрозол, электро шок ускуналари, учқун чиқарувчи қурилмалар) қуролига бўлинади.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол хизмат қуроли жумласига киради.

Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа тузилмалар томонидан қўлланиладиган, жанговар ҳаракатларни олиб бориш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш учун мўлжалланган қурол эса жанговар қурол саналади.

Кимлар қуролдан фойдаланиш ҳуқуқига эга?

Қонунда қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхати белгиланган. Махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар, махсус хизмат вазифаларига эга бўлган, қурол ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланадиган юридик шахслар, қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ана шу рўйхатга киради.

Фуқаровий қуролларни сотиб олиш учун рухсатнома Миллий гвардия томонидан уч ой муддатга берилади. Бунда спорт қуроллари ва ўзини ўзи мудофаа қуролларини сотиб олиш ҳуқуқига 18 ёшдан ошган, фуқаровий ов қуроллари ва уларнинг ўқ-дориларни сотиб олиш ҳуқуқига эса 21 ёшдан ошган фуқаролар эга бўлади.

Кўриниб турибдики, фуқаровий қуролига эга бўлиш қатъий тартиб ва талаблардан иборат бўлиб, истаган киши уни сотиб олиш ва фойдаланиш имкониятига эга бўлмайди. Шунингдек, бировнинг номига олинган рухсатнома билан бошқа одам қурол ёки ўқ-дориларни сотиб ололмайди. Сотиб олинган қуроллар эса Миллий гвардия органларида 10 кун муддат ичида рўйхатга олинади ва шундан сўнг фуқарога уни сақлаш ва олиб юришга ижозат берилади.

Қандай ҳолларда улардан фойдаланиш мумкин?

Фуқаровий ва хизмат қуролларини сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар улардан фақатгина ўзи, бошқа фуқаролар ва мол-мулкларини ҳимоя қилиш зарурияти вужудга келганида ёки ўта зарур бўлган вақтлардагина қўллаши мумкин.

Қуролдан фойдаланишдан аввал бу ҳақда қурол қўлланилаётган шахс аниқ қилиб огоҳлантирилиши керак. Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига олиб келган ҳар бир ҳолат тўғрисида қурол эгаси қурол қўлланилган жойдаги ички ишлар органига дарҳол хабар қилиши, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиши шарт. Фуқаровий қуролларни ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, вояга етмаганларга қарши қўллаш тақиқланади.

Фуқаровий ва хизмат қуролини сақлаш ҳамда олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар улардан хавфсиз фойдаланишга доир белгиланган қоидаларни бажариши шарт.

Қуролларни қаердан сотиб олиш мумкин?

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш лицензия талаб қилинадиган фаолият турига киритилади. Ушбу тоифадаги қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи ташкилот қурол ҳамда унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, уларни сақлаш хавфсизлигини таъминлайди, харидордан муайян қурол турини олишга доир рухсатномани кўрсатишини талаб қилади.

Муайян қурол турини олишга доир рухсатномани тақдим этмаган жисмоний ва юридик шахсларга фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни реализация қилиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия органлари томонидан амалга оширилади.

Қўрқишга ҳожат йўқ!

Шу ўринда, бир жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардик. Қонундаги асосий талаб ва механизмлар ҳақида юқорида қисқача маълумот бердик. Бугун ижтимоий тармоқларда тўппонча ва автоматларнинг расмини қўйиб, шов-шув кўтараётган айрим фуқароларга энг аввало, қонун билан яхшироқ ва яқинроқ танишиб чиқишни тавсия қилган бўлардик. Негаки, қонунда фуқароларга ўқотар қуроллар сотиш, улардан бемалол фойдаланиш мумкинлиги ҳақида биронта банд йўқ. Демак, хавотирлар ўринсиз. Зеро, шу вақтгача ҳам овчилар ва спортчилар бундай қуроллардан фойдаланарди, энди эса бу фаолият янада қатъий назоратга олиняпти. Ўзини ўзи ҳимоя қилишга мўлжалланган қуроллар ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, кучга киради. Шуни унутмаслик лозимки, қонун ҳозирча парламентнинг юқори палатаси томонидан маъқулланди. Энди у Президент томонидан имзоланиши ва расмий эълон қилиниши керак.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Ko'rildi: 376 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz