Ҳар йили Қурбон ҳайити кунида бутун дунё мусулмонларидан ўзига тўқ, сарватманд кишилар ҳайит кунига эсон-омон етказгани ва бошқа барча зоҳирий ва ботиний неъматлари учун Яратганга шукрона тарзида қон чиқариб, жонлиқ сўяди. Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайтида қурбонлик келтириш қоидалари эълон қилинди.
Унга кўра, қурбонлик учун чорва ҳайвонлари сўйилади, туя, сигир, қўй ва эчкилар қурбонликка яроқли ҳайвонлар ҳисобланади.
Қурбонлик учун сўйиладиган жонивор қурбонлик ёшига етган бўлиши шарт. Туя, сигир ва эчкидан фақат «саний» ва ундан юқори ёшда бўлганларигина қурбонликка яроқли ҳисобланади. Қўйдан эса «жазаъ» ва ундан юқориси қурбонликка ўтади. Демак, туянинг «саний»си деб туғилганига беш йил тўлгани айтилади. Сигир ва буқанинг «саний»си эса туғилганига икки йил тўлгани бўлади. Қўй ва эчки эса бир йилда «саний» бўлади. Қўйдан «жазаъ» бўлгани туғилганига олти ой тўлиб, еттинчи ой кетганидир.
Уламолар қуйидаги сифатга эга бўлган жониворларнинг қурбонликка ярамаслигини айтади:
1. Шапкўр жонивор.
2. Кўзи кўр жонивор.
3. Оқсоқлиги билиниб турадиган даражада оқсоқ жонивор.
4. Бир оёғи кесилган жонивор.
5. Касаллиги кўриниб турган касал жонивор. Қўтир бўлган ёки баданига яра тошган жонивор ҳам шу жумладандир. Чунки, бундай касалликлар жониворнинг хилқатига таъсир қилади, семиришига йўл қўймайди.
6. Оёқда туролмайдиган даражада қилтомоқ бўлиб қолган, мажолсиз жонивор.
7. Қулоғининг ҳаммаси ёки бир қисми кесилган жонивор.
8. Қулоғи тешилган ёки қулоқ супраси ўртасидан кесилиб, ёриқ пайдо қилинган жонивор.
9. Белги учун қулоғи тешиб қўйилган жонивор.
10. Шохи кесиб ёки суғуриб олинган жонивор. Аммо ўзи шохсиз туғилган бўлса, қурбонликка ярайди.
11. Бурни кесиб олинган жонивор.
12. Думи кесиб ташланган жонивор. Аммо ўзи думсиз яратилган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз, гарчи айрим уламолар буни ножоиз санаган бўлсалар ҳам.
13. Думбаси кесиб олинган жонивор.
Қурбонлик қилиш вақти зулҳижжа ойининг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Яъни ҳайитнинг биринчи, иккинчи ва учинчи кунларида амалга ошириш лозим. Аммо зулҳижжанинг ўнинчи куни яъни ҳайитнинг биринчи куни сўйишнинг фазилати кўпроқ. Шу кунлар орасида кечаю кундуз қурбонлик сўйиш мумкин. Аммо кечаси сўйиш макруҳ. Ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан қурбонликнинг вақти ўтган ҳисобланади ва бундай ҳолда қурбонликка аталган, аммо бирор сабаб билан сўйилмай қолган ҳайвон тириклигича садақа қилиб юборилади.
Қурбонлик вояга етган, эс-ҳушли мусулмон томонидан сўйилиши керак. Бўғизлаш бўйин артериялари ва бошга яқин қизилўнгачни кесишдан иборат. Қоннинг асосий қисми оқиб кетгач, гўштни нимталаш мумкин.
Қурбонликни сўйишда бир ҳайвонни иккинчиси ёнида бўғизлаш, ўтмас асбоб билан сўйиб, жониворга азоб келтириш, сўйишда ишлатиладиган асбобларни қурбонликнинг кўз олдида чархлаш тақиқланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|