-Умумий тартибли колониялар билан қаттиқ тартибли колонияларда яратилган шароитлар бир-биридан фарқ қиладими?
-Умумий тартиби колонияларда вояга етган, қасддан оғир ва ўта оғир жиноятлар учун биринчи марта озодликдан махрум қилинганлар жазо муддатини ўтайди. Бундай маҳкумлар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат махсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш мумки. Хусусан, улар йил мобайнида тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув, олти марта телефон сўзлашув, олтита посилка ёки йўқлов, олтита бандероль олиш имконига эга. Ҳар бир маҳкум икки квадрат мертдан кам бўлмаган умумий ётоқхоналарда сақланади.
Муқаддам қасддан содир этилган жинояти учун озодликдан махрум қининган ва қасддан жиноят содир этгани учун яна судланган, турмалар ва махсус тартибли колониялардан рағбатлантириш йўли билан ўтказилган, манзил-колонияларидан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар қаттиқ тарибли колонияларда жазо муддатини ўтайди. Уларга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача бўлган суммага ҳар ойлида озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш ҳамда уч марта узоқ муддатли учрашув, тўрт марта телефон орқали сўзлашув, тўртта посилка ёки йўқлов, тўртта бандероль олиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, қаттиқ тартибли колониялардаги шароитлар умумий режим колонияларининг шароитларидан қаттиқлаштирилганни билан фарқ қилади.
Суднинг ҳукми билан шахс ўта хафли рецидивист деб топилган (ЖК 34-моддаси), умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан махрум қилиш жазоси билан алмаштирилган эркаклар махсус тартибли колонияларда сақланади.
Махсус тартибли колониялардаги тураржой зонаси икки қисмга, хусусан, камера типидаги ва оддий тураржойлар ҳудудига бўлинган ҳолда жазоланади.
Мазкур муассасада маҳкумлар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи суммасигача ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиши мумкин. Шунингдек, улар йил давомида икки марта қисқа муддатли учрашув, уч марта телефон сўзлашув, уч марта посилка ёки йўқлов, учта бандероль олиш ҳуқуқига эга. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|