Қуйида эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган юлдузлар кўп гўшт ейиш тугул, ҳайвон гўштидан қилинадиган маҳсулотларни ҳам истеъмол қилмайди. Уларнинг атроф-муҳит ва ҳайвонот оламини сақлашга ўз ҳиссасини қўшишни исташи ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиши сабаб бўлган, деб ёзмоқда «Daryo».
Бейонсе
Бейонсе ўсимлик парҳезига амал қиладиганлардан. Хонанда 2018 йилда ижтимоий тармоқларда мухлисларига, «Coachella» фестивалида чиқиш қилишга тайёрланиш арафасида веган бўлганини маълум қилган. Қўшиқчининг ташқи кўринишига назар ташлаб, ушбу парҳез унга яхши таъсир қилганини билиш мумкин.
Малика Беатрис
Қироллик оиласи вакилларидан бўлган малика Беатрис, 2019 йилда 31 ёшга тўлиши муносабати билан веган парҳезига асосланган зиёфат ташкил қилган. Бунда унга профессионал ошпазлар ёрдам берган ва зиёфат дастурхонидан веганча 30 хил таом ўрин олган. Ҳатто туғилган кун торти ҳам сут маҳсулотлари ва тухумсиз тайёрланган.
Майли Сайрус
Майли 2014 йилда барча турдаги гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмасликка қарор қилган. Агар экологияни асраш учун бундай йўл тутган бўлса тасанно, аммо соғлом турмуш тарзи учун ушбу парҳезни танлаган бўлса, унда веганлик логосини танасига ўйиб туширганида саломатлик билан боғлиқ мантиққа нима бўлган, ажабланади киши.
Натали Портман
Актриса 10 ёшида вегатериан, 11 ёшида эса веган бўлган. У берган интервьюларида, кўпчилик веганлар устидан кулишини, лекин у атроф-муҳит, табиатга бефарқ бўлмаслик, уларни асраш, экологик муаммолар ҳақида бош қотириш муҳим деб ўйлашини таъкидлаган.
Бенедикт Камбербэтч
Шерлок Холмс ролини маҳорат билан ижро қилган Бенедикт ҳам машҳур веганлардан. YouTube юлдузи Грэйс актёрга, қачондир Лондоннинг энг замонавий ресторанида овқатланишингиз мумкинми, деб берган саволига Камбербетч: «Ҳа, фақат менюда веган таомлари бўлса», — деб жавоб берган. 2016 йилда актёр GQ журналининг бош саҳифасида, дунёдаги илк веган эркаклар бренди бўлган «Brave GentleMan»нинг этик ва костюмида суратга тушган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|