Кишиларга эзгулик улашиш бандани дунё ва охиратда бахтли қилади. Яхшилик уруғларини эккан одам ҳеч қачон афсусланмайди. Куни келиб унинг тотли мевасини кўради. Яхшилик қилган одамнинг умрига барака киради. Бу ҳақида набавий ҳадис нақл қилинган.
Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан, албатта маҳрум бўлади. Қадарни фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақат яхшиликлар узайтиради”, деганлар” (Аҳмад "Муснад”да, Табароний "Кабир”да ва Ибн Ҳиббон "Саҳиҳ”да ривоят қилган).
Бу ерда айтилишича, яхшилик киши умрини узайтирар экан. Хўш, бунга сабаб нима? Маълумки, одам танасидаги барча ҳужайралар, тўқималар тизимини бошқариш, тартибга солиш, уларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш асаб тизимига юклатилган. Кишининг руҳий ҳолати, жумладан хафа ёки хурсанд бўлиши, ғам-ташвиш чекиши асаб тизимига салбий таъсир кўрасатади.
Агар киши руҳан сиқилса ёки ғазабланса, бу инсоннинг ҳар бир аъзосига катта зиён бўлади. Аксинча, киши бирон одамга чин дилдан бирон яхшилик қилганида қалбида ҳузур-ҳаловат ҳис қилади. Эзгулик қилган одам кўнглидаги ҳар қандай хиралик, ғиллу ғашлар тарқайди. Бу нарса унинг асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Натижада киши аъзоларининг фаолияти яхшиланади.
Одамларга яхшилик қилган бандани Аллоҳ неъмати билан сийлайди, умрини узоқ қилади, фаришталар ҳам унинг ҳаққига яхшилик сўраб Аллоҳга эртаю кеч дуо қиладилар. Қолаверса, яхшилик кўрган одам ўша ишни қилувчи ҳақига: "Умрингдан барака топ, умринг зиёда бўлсин”, деб чин дилдан дуо қилади.
Шу ерда "ҳамма яхшилик қилувчиларнинг ҳам умри узоқ бўлавермайди-ку?” деган савол туғилиши мумкин. Гарчи яхшилик қилган одамнинг умри йил ҳисобида зиёда бўлмаса-да, унинг ҳаёти маънан узаяди: умрига барака киради. Ҳаётда шундай одамларни кўрамиз. Уларнинг умри оддий кишиларники каби ўтади. Аммо улар амалга оширган ишларни қилишга, таъбир жоиз бўлса, асрлар ҳам камлик қилади.
Хуллас, одамларга яхшилик қилиш фақат хунсандчилик келтиради. Аксинча, ёмонлик қилиш, зулм ўтказиш одамни кўп нарсадан маҳрум қилади. Ёмонлик қилувчининг умри баъзида узоқ бўлиши мумкин, лекин бундай одамнинг умрида барака бўлмайди, бутун ҳаёти беҳуда ишлар билан ўтиб кетади.
Шунинг учун ҳар бир инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади. Зеро, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|