1. Қулупнайнинг тарихи жуда чалкаш. Айтишларича, дастлаб қулупнайни Жанубий ва Шимолий Америка боғбонлари турли полиз экинларини чатиштириши натижасида яратишган экан.
2. Бир дона қулупнайда 200 тага яқин уруғ бор.
3. Дунёдаги энг йирик қулупнайнинг вазни 250 грамм, диаметри эса 30 сантиметрга тенг бўлган.
4. Калифорнияда йилига 1 миллиард тонна қулупнай териб олинади.
5. Халқ табобатида қулупнайни бош оғриганда истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг таркибида аспирин таркибидаги барча моддалар мавжуд экан.
6. Ширин бўлишига қарамай, қулупнай таркибида шакар миқдори жуда камчиликни ташкил этади.
7. Қулупнай тишларни тозалашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
8. 18- асрда ананас ва қулупнайни чатиштириш ёрдамида оқ рангли қулупнай етиштиришган. Аммо бу нав бизгача етиб келмаган.
9. Қулупнай антидепрессант вазифасини ҳам ўтайди. Яъни, стрессдан қутулишда, хотиржам тортишда асқотади.
10. Қулупнайнинг ранги қанча ёрқин бўлса, таркибида витамин шунча кўп бўлади.
11. Косметологлар айтишмоқдаки, қулупнай юзларни тозалаш, ажинларни йўқотишда ҳам катта фойда бераркан.
12. Айрим давлатларда қулупнайни яшиллик пайтида териб олиб тузлашади. Оқибатда бу тузлама худди тузланган бодрингга ўхшаб қолади.
13. Дунё бўйича қулупнайнинг 300 та тури бор.
14. Қулупнай миядаги тўқималарнинг эрта қариб қолишига қарши курашда ҳам тенгсиздир.
15. 100 грамм қулупнайда ёши улуғ одам бир кеча-кундузда истеъмол қиладиган С витаминининг 90 фоизи мавжуд. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|