TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
УКРАИНАЛИК РЕЖИССЁР БАРЧАНИ ПУТИНГА ИШОНМАСЛИККА ЧАҚИРМОҚДА…
Собиқ сиёсий маҳбус, Россияда терроризмда айбланиб судланган украиналик режиссёр Олег Сенцов яқинда Европа иттифоқи парламентидаги ўзига Сахаров мукофоти тақдимоти тантаналарида сўз олиб барчани президент Путинга ишонмасликка чақирди.
— Ҳозирги кунда, — деди режиссёр. — Россия билан яраш битими тузиш, бу давлат билан дўстлашиш ҳақида кўп гапириляпти. Шахсан мен Путинга ишонмайман ва барчани унга ишонмасликка чақириб қоламан. Путин барчани алдайди. Чув туширади. У Донбассда тинчлик ҳукм суришини хоҳламайди. У украинлар тиз чўкишини, унга вассал бўлишини истамоқда. Биз бунга йўл қўймаймиз. Билинг, Украинада қонли жанглар тўхтагани йўқ. Ҳар ҳафта украин аскарлари ўлим топмоқда. Украина учун Европадан яқин дўст йўқ. Европа ҳар гал Путинга дўст сифатида қўл чўзган маҳал Украинада ҳалок бўлган ҳарбийлар ҳақида ўйлаб кўрсин. Россия турмаларида қийноққа солинаётган йигитларимизни кўз олдига келтирсин. Биз озодлик учун курашганмиз ва бундан кейин ҳам курашамиз…