Ривоят қилишларича, дарвешона кийинган Форобий Ҳалаб шаҳрининг кўчаларида мусиқа чалиб юрганлиги ҳақида шаҳар ҳукмдорига кимдир хабар етказади. Шаҳар ҳукмдори бу дарвешни ҳузурига келтиришларини буюради. Чопарлар Форобийни ҳукмдор ҳузурига етаклаб келганларида, шаҳар ҳукмдори ўз яқинлари билан кайфу сафо қилиб ўтирган бўлади. Ҳукмдор келтирилган дарвешга қараб: — Айтишларига қараганда сен мусиқа асбобларини жуда яхши чалар эмишсан, шу тўғрими? — деб сўрайди. — Демак, улар адашмаганлар, — деб жавоб беради Форобий. — Ундай бўлса, — дейди ҳукмдор, — сен шундай мусиқа чалгинки, биз ўтирганлар хохолаб кулиб юборайлик, таналаримиз ҳам ларзага келсин. — Хўп бўлади, — деб Форобий ичак узди мусиқа чалиб, ҳаммани кулдиради. — Энди, — дейди ҳукмдор, ўзини кулгидан зўрға тўхтатиб, — сен бизларни йиғлатиб юборадиган мусиқа чалиб бер. — Буйруғингиз мен учун вожиб, — деб Форобий шундай мунгли мусиқа чаладики, ўтирганларнинг барчаси йиғлашга тушади. Йиғидан ўзини зўрға тўхтата олган ҳукмдор, кўзларини артиб, яна дарвешга юзланиб дейди: — Офарин. Энди қўлингдан келса, мусиқа чалиб, бизларни ухлатгил, бироз дам олиб, ўзимизга келиб олайлик. Шунда Форобий бошқа бир мўъжазгина мусиқа асбобини қўлига олиб, шундай майин, нафис товушда мусиқа чаладики, ўтирганларнинг барчаси уйқуга кетганидан фойдаланиб, бир варақ қоғозга қуйидагиларни ёзиб, саройдан чиқиб кетади: «Сизларни кулдириб, йиғлатиб, кейин ухлатиб, мусиқа чалган дарвеш аслида Форобий эди». Уйқудан чўчиб уйғонган ҳукмдор варақдаги ёзувга кўзи тушиб, мусиқа чалган дарвешни топиб, зудлик билан уни яна саройга келтиришларини буюради. Чопарлар қанчалик қидирмасинлар, дарвешни топишнинг иложи бўлмайди. Чунки бу вақтда Форобий шаҳардан чиқиб кетишга улгурган эди.
Абу Наср Форобий ҳақида ривоятлар талайгина. Бу, ўз навбатида, буюк алломанинг нақадар оддий, камтарин инсон бўлганлигидан ҳамда унинг доимо халқ ичида камтарона ҳаёт кечирганлигидан далолат беради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|