Қуёш нурида исиб қолган сувни ишлатишнинг ҳукми тўғрисида қуйидаги қарашлар айтилган: 1. Мутлақо макруҳ эмас; 2. Иссиқ ўлкаларда барча оғзи очиқ идишларда бўлгани макруҳдир; Фақат баъзи уламолар улардан олтин ва кумуш идишларни иситисно қилганлар; 3. Агар қуёш нурида иситиш қасд қилинса, барча идишларда ва барча ўлкаларда ҳам макруҳ бўлади; 4. Қасд қилиш шарт эмас, қуёш нурида исидими мутлақо макруҳ бўлади; 5. Иккита табиб бу сув мохов касалига сабаб бўлади, дейишса макруҳ бўлади, агар бундай дейишмаса макруҳ бўлмайди; 6. Фақат баданга ишлатиш макруҳ бўлади, кийимларга макруҳ бўлмайди.
Мазкур баҳсларни ушбу масаланинг шаръий жиҳатдан собит бўлгани ё шаръий жиҳатдан собит бўлмагани тўғрисидаги ихтилофлардан келиб чиққан дейиш мумкин. Шу маънода қуёшда исиган сувни ишлатиш шаръий жиҳатдан макруҳ экани ёки шаръий жиҳатдан макруҳ эмаслиги тўғрисида икки хил қараш бор:
1. Шаръий жиҳатдандир. Яъни қуёшда исиган сувни ишлатиш гуноҳ бўлади, ният билан ундан тийилса савоб бўлади; 2. Шаръий жиҳатдан эмас. Яъни қуёшда исиган сувни ишлатиш гуноҳ бўлмайди, қасддан ишлатмаслик билан савоб ҳам ҳосил бўлмайди.
Биринчи қараш соҳиблари қуйидагича далил келтирадилар: Қуёшда исиган сувдан қайтариқ ҳадис билан собит бўлган. Имом Дару Қутний Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: сувни қуёшда иситдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: эй Ҳумайро (ёноқлари қизил, анор юзли) бундай қилманг, чунки у мохов касалини пайдо қилади, дедилар.
Ушбу ҳадиснинг санади жуда заиф бўлса ҳам далил бўла олади. Чунки буни Умар розияллоҳу анҳудан собит бўлган қуйидаги ривоят ҳам қувватлайди: Қуёшда исиган сув билан ювинманглар, чунки у мохов касалини пайдо қилади. Бу ердаги қайтариқ макруҳликни ифодалайди. Шунинг учун қуёшда исиган сувни ишлатиш шаръий жиҳатдан макруҳ ҳисобланади.
Бу далилларга иккинчи қараш соҳиблари қуйидагича жавоб берадилар: Қуёшда исиган сувдан қайтариқ ҳақидаги хабарнинг санади жуда заифдир, ҳатто баъзилар уни "мавзуъ" ҳам дейишган. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хабар ҳам заифдир. Шунинг учун уни макруҳ дейишнинг шариатда асли йўқ ҳисобланади.
Ушбу ихтилофларга кўра мазкур сувнинг мохов касалига сабаб бўлиши ҳақида ҳам икки хил қараш юзага келган:
1. Баъзи уламолар: қуёшда исиган сувни истеъмол қилиш туфайли мохов касали пайдо бўлишидан хавф қилинади. Чунки табиблар ҳам буни қувватлаб: қуёшда қизиган сув айниб қолгани учун баданга тегса қон айланишига халал беради, деганлар. 2. Баъзи уламолар: табиблардан бу ҳақида бирор нарса собит бўлмаган, деганлар.
Шунингдек қуёшда исиган сувни таҳорат ва ғуслдан бошқа нарсаларга ишлатиш макруҳ бўлиши ёки макруҳ бўлмаслиги атрофида ҳам турли қарашлар айтилган:
- Қуёшда исиган сувни таҳорат учун ишлатса ҳам, ғусл учун ишлатса ҳам ёки ичса ҳам макруҳ бўлади. Аммо у билан кийим ювса ёки бирор идишни ювса макруҳ бўлмайди.
- Қуёшда исиган сувни овқат пиширишга ишлатса агар шўрва сингари суюқ овқат бўлса макруҳ бўлади, агар суюқлиги қолмаса масалан: нон пишириш ёки ош сингари қуюқ овқатларга ишлатса макруҳ бўлмайди.
Мазкур ихтилофларга кўра мазҳаблар орасида ушбу масала тўғрисида қуйидагича фарқлар бор:
Имом Аҳмад ва имом Моликлар: Қуёшда исиган сувни ишлатиш макруҳ бўлмайди, деганлар. Имом Шофеъий: агар қуёшда иситишни қасд қилган бўлса макруҳ бўлади, деганлар. Ҳанафий мазҳабига кўра: қуёшда исиган сувни ишлатиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади.
Ҳанафий мазҳабига кўра қуёш нурида қизиган сув макруҳ бўлиши учун унда қуйидаги шартлар топилиши керак: 1. Иссиқ ўлкада бўлиши керак; 2. Қуёш нури тўғри сувга тушадиган оғзи очиқ идишда бўлиши керак; 3. Иссиқ ҳолатда истеъмол қилинган бўлиши керак.
Демак ушбу шартлар топилмаса яъни иссиқ ўлкада бўлмаса, оғзи ёпиқ идишда бўлса, оғзи очиқ бўлса ҳам совугандан кейин ишлатилса ҳанафий мазҳабига кўра ҳам макруҳ бўлмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|