1. Қуёш ҳар сонияда 4 миллион тоннадан вазн йўқотади. Аммо оддий тил билан айтганда, атиги бир фоизга «озиш»и учун Қуёшга 160 миллиард йил керак бўлади.
2. Қуёшнинг тўртдан уч қисми водороддан иборат. Қолган бир қисми гелийдан ташкил топган.
3. Ердан Қуёшгача бўлган масофа Ой ва Ер ўртасидаги масофадан 400 марта кўпроқни ташкил этади.
4. Агар Қуёшнинг ёритиш имкониятлари 1 фоизга камайса, Ерда оммавий тарзда ҳаво совиш жараёни кузатилган бўларди.
5. Қуёш устки қисмидаги тортиш кучи Ердагига қараганда 28 марта кучлироқдир.
6. Тахминан 1, 1 — 1, 2 миллиард йилдан сўнг Қуёшнинг ёритиш имкониятлари 10 фоизга ўсади. Бу Еримизда ҳаёт қуриш учун умуман имконият қолдирмайди.
7. Қуёшга Сомон Йўли марказини бир марта тўлиқ айланиб ўтиш учун 240 миллион йил зарур бўлади.
8. Бизнинг сайёрамиз Қуёш атрофида соатига 107 минг километр тезликда ҳаракатланади.
9. Қуёш ядросидаги ҳарорат +15 миллион даражага тенг.
10. Қуёш сайёра эмас. Шу сабабли унинг йўлдошлари йўқ. Унинг атрофида 8 та етарлича улкан, 5 та митти сайёралар, ўн минглаб астероидлар, юз мингдан уч миллионтагача комета айланади.
11. Қуёш ўз ўқи атрофида бир марта тўлиқ айланиб ўтиши 27 кунга тенг.
12. Агар Қуёш ҳажми уй эшиги ҳажмига тенг бўлганда, Ер ҳажми 5 тийинлик танга ҳажмида бўларди.
13. Қуёш бундан 4, 6 миллиард йил олдин пайдо бўлган.
14. Агар Қуёш ядросидан бир томчи заҳарли модда ерга тушса, 150 километр диаметрдаги тирик жон ўлим топган бўларди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|