1. Қуёш диаметри 1, 392* 10 6 километрга тенг. Бу Ер диаметридан 109 баробар каттароқ деганидир.
2. Қуёшнинг асосий қисми бошқа юлдузлар каби водород ва гелийдан ташкил топган.
3. Қуёшдаги тортиш кучи ердагидан 28 баробар кучлироқ. Қуёш ва Ер орасидаги масофа 150 миллион километрга тенг.
4. Агар бошқа айрим юлдузлар билан солиштирилса, қуёш анча совуқ сайёра саналади.
5. Қуёшдан Ерга тушадиган ёруғлик 8 дақиқа-ю 18 сонияда етиб келади.
6. Қуёшга махсус фильтрларга эга бўлмаган телескопдан қараб бўлмайди. Шундай қилса, одам ўша заҳоти кўр бўлиб қолади.
7. Қуёшнинг асл ранги оқ. Бизга қайнаб турган ҳолати кўринади. Шунинг учун қуёш бизнинг қаршимизда тўқ сариқ рангда намоён бўлади.
8. Қуёш водород ва бошқа моддалардан ташкил топган шар эмас. У ҳам бошқа сайёралар каби ядро, фотосфера, иккита ички қатламга эга.
9. Қуёш ядроси ичкарисидаги ҳаво ҳарорати 16 миллиард Кельвинга тенг.
10. Қуёш ҳам ўз ўқи атрофида айланади. Бир марта айланиб ўтиш учун унга 27 кун зарур бўлади.
11. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, қуёш 5 миллиард йил олдин пайдо бўлган.
12. Яна 5 миллиард йилдан сўнг ўзидаги водородни томчисигача ёқиб бўлади.
13. Бу ерга тушадиган ёруғлик ошиб боради деганидир. Кўрибсизки, икки миллиард йил ўтгач, ер юзида тирик жоннинг ўзи қолмайди.
14. Қуёш тизими Сомон йўлидан 26 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
15. Қуёш тизими Галактика марказини ҳар 250 миллион йилда бир марта тўлиқ айланиб чиқади.
16. 5 миллион тонна вазнга эга матони ёқиб кулга айлантириш учун Қуёшга атиги 1 сония вақт керак бўлади.
17. Қуёш ҳар сонияда ўзидан гамма-нур кўринишида 5 миллион тонна энергия ажратиб чиқаради. Шунинг миллиарддан бир қисмигина Ергача етиб келади.
18. Қуёш чиққан кунлари ердаги ҳар бир квадрат метр майдонга 1 киловаттдан энергия тўғри келади.
19. Ер остидаги нефт учун ҳам Қуёшга миннатдорчилик билдиришимиз лозим. Чунки бу энергия заҳираси жуда қадим-қадимда фотосинтез йўли билан ерга юборилган.
20. 1947 йили Қуёшда доғлар жуда кўпчиликни ташкил этган. Уларни телескопларсиз ҳам бемалол кўриш мумкин бўлган. Қуёшдаги доғлар — бу сайёранинг қоронғи ҳудудларидир. Улар бошқа ҳудудларга нисбатан анча совуқ ҳароратга эга. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|