Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ўзларининг ”Фикр ва қалбдан” номли китобида ёзадилар:
Аёлим (аёлларининг исми Амира) касал бўлган пайтларда Аллоҳга кўп илтижо қилар эдим. Бирор кеча тўлиқ ёки унинг айрим қисмини йиғлаб, дуо ва илтижо билан бедор ўтказмай қолмаганман. Ҳар кеча ёлвориб дуо қилиб чиқардим. Бир кеча тушимда хотифдан хабар келиб менга; «Амира ўлди» – деди. Ваҳимага тушиб уйғониб кетдим ва суннатдагидек (чап томонга) туфлаб кейин бошқа томонга ўгирилиб олдим.
Йиғлаш даво эмас, балки вайронани бинога айлантириш даводир Қалблар бўйсунмаслиги билан шикастландик Қулчилик сири нимада? Кўзим яна уйқуга кетиши билан тушимда ўзимни бир жойда кўрдим. Унда менинг олдимда дераза ортида юзи ва сочлари очиқ, шакл ва белгилари аниқ бир аёл турганини кўрдим ва «бу сенинг аёлинг Музиъа» (тарғиботчи, радио орқали матн ўқувчи), – деган овозни эшитдим!..
Аёлим шундан кейин уч кун ўтиб вафот этди. Унинг вафотидан бир неча ой ўтганидан сўнг Аллоҳнинг қазои қадарида битилган бошқа аёл менга рўбарў келди.. Мен унга назар солиб қараганимда эътибор берсам тушимда кўрган ўша белги ва шакллари ҳамда ўша қиёфалари билан турган юзни кўрар эдим.
Мен биринчи аёлим вафотига боғлиқ бўлган Аллоҳнинг қазосини қабул қилганимдек, иккинчи (аёл) билан боғлиқ Аллоҳнинг қазосини ҳам шукр билан қабул қилдим.
Кейин мен унга ўзимга кўрсатилган ажойиб туш хабарини айтиб бердим.. Унга: «Мана мен бу никоҳланишнинг тасдиқини кўрдим, аммо (тушимда айтилган) Музиъанинг маъноси нима»? – дедим.
У: «Эҳтимол Аллоҳ мени ўзига тарғиб қилувчилардан деб ёзса керак» – деди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|