TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Уйингиздаги энг кир нарса – идиш ювиш губкаси экан!
Ҳар бир оила бекаси уйини ва айниқса ошхонасини озода тутишга ҳаркат қилади. Аммо биз ҳар куни идиш-товоқ ювиш учун ишлатадиган губка уйимиздаги энг кир ва чиркин нарса саналади ва ундаги йиғилган бактериялар туфайли саломатлик учун хавфли ҳисобланади.
Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра, идиш товоқ ювадиган губканинг бир куб сантиметрида йўл қўйилиши мумкин бўлган бактериялар сони меъёрдан етти баробар кўпдир! Биз ифлосланган губкадан фойдаланганимизда ундаги бактериялар идишларга, идишлардан эса организмимизга тушади. Бундан чиқди, бизнинг тозалик учун қилган ҳаракатимиз чиппакка чиқади.
Текширилганда, губкада жуда хавфли бактериялар аниқланди, улар турли касалликларни, жумладан зотилжам (пневмония) ва менингитни келтириб чиқариши мумкин. Олимларнинг фикрича, ошхона губкасидаги бактерияларни гўнг ахлатида тўлиб тошиб ётган микроблар билан тенглаштириш мумкин. Оила аъзоларининг саломатлигини хавф остига қўймаслик учун, губкаларнинг тозалигига эътибор бериш, ҳар ишлатгандан кейин уларни қуритиш ва тез-тез, ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта алмаштириб туриш керак.