Американинг Индиана штатида яшовчи 15 ёшли Жордан Кумер исмли қиз нарколепсия — асаб тизими билан боғлиқ касалликка дучор бўлган. Врачларнинг айтишича, бу хасталик вақти келиб унинг шол бўлиб қолишига сабабчи бўлиши мумкин экан.
Касаллик нимада сезилади? Жордан Кумер ким биландир гаплашиб туриб ёки уй ишларини бажариш асносида фавқулодда ухлаб қолади ва уйқу тахминан 20 дақиқа давом этади.
Тиббиётда кам учрайдиган бу хасталик Жорданга 2017 йили ёпишган. Ўшанда у 12 ёшда эди. Ҳатто, дарс пайтида ухлаб қолиб муаллималардан гап эшитарди. Нимадир қилмоқчи бўларди. Кучи етмасди. Аламига чидай олмай йиғлашга тушарди.
Ўн ойдан кейин Жордан нарколепсияга учраганини айтишди. Врачларнинг фикрича, касаллик ангинадан кейинги асоратлар бўлиши мумкин экан. Ҳақиқатан у 2016 йили ёзда ангинаси оғриб анча дард чекканди.
Бу хасталик билан параллел равишда қизалоқ катаплексия деган касалликдан ҳам азобланмоқда. Бу касаллик худди наша чеккан одамдаги каби қизалоқни тўхтовсиз кулишга мажбур этади. Аксар ҳолатларда кулги ярим соатлаб давом этади. Кулишдан тўхтагач, ухлаб қолади. Танасида куч деганнинг ўзи қолмайди.
Шунча дард чекишига қарамай, Жордан мактабда аъло баҳоларга ўқийди. Спорт билан шуғулланади. Айниқса, от спортига қизиқади.
2019 йили австралиялик 17 ёшли Алексис Харрисон деган қиз ҳам тиббиётга маълум бўлмаган касалликка чалинганди. Унинг кўзларидан ва оғзидан бир вақтнинг ўзида қон қуйила бошларди. Бундан ташқари, қиз кутилмаганда шайтонлаб қоларди.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|