TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Сарвар ва Мақсуда (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бахтли умр кечириш ниятида катта орзулар билан оила қурди. Кўп ўтмай, фарзандли ҳам бўлишди. Аммо бу ёш оила ҳаётнинг баъзи аччиқ синовларидан ўта олмади. Сарварнинг ота-онаси келинининг ўғлига ёқмаслигини важ қилиб, ёш оиланинг ажрашиб кетишига сабабчи бўлишди.
Кўп ўтмай, Сарвар иккинчи бор уйланди. Шундан сўнг қуда томон билан можаро бошланди. Мақсуданинг отаси қизини оиласига қайтариш илинжида судга мурожаат қилди. Суд Мақсуда қайнотасига тегишли хонадонда яшаш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қарор чиқарди. Айни шу масалани ҳал қилиш мақсадида қудасининг уйига келган Ориф Ҳақбердиев у билан «сен-мен»га бориб қолади. Оқибатда куёвнинг отаси Ҳамид Ҳасанов қудасига пичоқ уради. О.Ҳақбердиев шифохонага етиб боргунча ёруғ дунё билан видолашади…
Афсуски, икки ёшни яраштириб, уларга бахт йўлини кўрсатиши керак бўлган Ҳ.Ҳасанов ўз қудасининг қотилига айланди. Аввал оддий оилавий келишмовчилик билан бошланган можаронинг охири даҳшатли хотима олди.
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Кўкча Дарвоза маҳалласида содир бўлган мазкур ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.