
Шу йил 19 май куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги фуқаро С. Г. нинг хонадонига 37 ёшли С. Г., 27 ёшли С. М., ва муқаддан судланган Ж. М. лар бостириб кириб, уй эгасидан пул ва қимматбаҳо буюмлар талаб қила бошлашди. Улар талаб қилибгина қолмай, оила бекаси ва унинг қизини бўғиб ўлдиришга уринишди. Аёлнинг қичқириқларидан сергак тортган қўшни эркакларнинг бири югура солиб босқинчилар турган хонадонга кирди. Уч эркак уни ҳам калтаклашга тутинди. Аммо қўшни эркак босқинчилардан бирига зарбалар бера бошлагач, улар жуфтакни ростлаб қолишди.
Милиция ходимлари ташкил этилган тезкор тадбир натижасида уччала босқинчини ҳам қўлга олди. Ушбу факт юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|