![](/_nw/38/47224750.jpg)
Тожикистоннинг Хатлон вилоятига қарашли Темурмалик туманида яшовчи Бурихоновлар оиласи шу йил июлда оғир жудоликка юз тутди. Ўн яшар Нозанин, етти яшар Махжабин ва олти яшар Шаҳриёр қачонлардир қурувчилар ковлаб кейин кўмиб ташламаган чуқурга тушиш оқибатида оламдан ўтганди. Мана энди оила бошлиғи, марҳумларнинг отаси Баҳодир акага ишни ёпди-ёпди қилиш эвазига икки хонали квартира таклиф қилишди.
Баҳодир аканинг айтишича, бу чуқурни йўл қурилиши ишчилари ковлаган ва ишлари битгач, кўмиб ташламаган. Вақт ўтиши билан чуқур сувга тўлган ва гўдаклари ўша чуқурга тушиб, чўкиб кетган.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Хитойнинг «China Road» компанияси Баҳодир акалар яшаб турган ердан янги йўл ўтказган. Лекин компаниядагилар ҳалок бўлган болалар масаласида ҳеч нарса демаган, ҳеч бир ҳаракатни содир этмаган. Баҳодир ака прокуратурага мурожаат этиб, айбдорлар жазоланишини талаб қилгач, прокуратурадагилар марҳумлар танасида қийноқ излари йўқлигини айтган ва Баҳодир акадан юз ўгирган. Бироқ матбуотда шу ҳақдаги мақола эълон қилингач, туман ҳокимиятидагилар, прокуратура ходимлари Баҳодир аканикига келишган, гўёки аҳвол билан яқиндан танишган. Шунга қарамай, ҳануз уч гўдакнинг фожиали ўлими доирасида жиноий иш қўзғатилмаган. Корчалонлар Баҳодир аканинг қариндошлари орқали агар аризасини қайтариб олса, эвазига икки хонали квартира ҳадя этишларини айтиб юборишган. Баҳодир ака айтдики, бу масалада ҳозирча бир қарорга келмабди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|