Ўшанда аспирантура босқичида ўқиш билан бирга Тошкент шаҳрида, ҳозирги Олмазор туманидаги 4-оилавий поликлиникада кўз шифокори булиб ишлардим. Хайруллаева Мавлуда деган беморимни даволаётгандим. Бу аёлнинг ёши эллик еттида бўлиб, кўзларида етарлича муаммолар бор эди. Шу боисдан унга 10 кун даволаниш белгиланганди. Ишга кунора келардим, шунинг учун Мавлуда опа қабул кунларимни ўтказиб юбормасликка, нима бўлганда ҳам иш жойимда бўлганимда қабулимга келишга ҳаракат қиларди.
Шундай кунларнинг бирида беморим: «Раънохон, шу чоршанба куни онамни хотирлаб, қизлик уйимга — Ғишткўприкка борамиз, то етиб келгунимча, илтимос, кетиб қолманг», деди. Мен рози бўлдим.
Ниҳоят, чоршанба ҳам келди. Поликлиникага кириб, рўйхатхонадаги ходимлар билан саломлашар эканман, хонам олдида ўша беморим — Мавлуда опа ўтирганини кўрдим. У киши бироз бетоқат эди. Бу вақтда соат кундузги ўн иккини кўрсатиб турарди. "Демак, аввал муолажа олиб, кейин укасиникига, Ғишткўприкка кетар экан-да”, деб ўйладим. Рўйхатхонадан хонамгача 7-8 метр масофа бор эди. Тезда хонамга кирдим-да, беморларни қабул қилишни бошладим. Бир-иккита беморни текшириб бўлгач, улардан ташқарида кутиб ўтирган Мавлуда опани чақириб юборишларини сўрардим. Бироқ кимдан айтиб юборсам, у: "Ташқарида Мавлуда исмли аёл йўқ экан”, деб жавоб берарди. Уларнинг гапига ишонмадим, чунки ўзим Мавлуда опанинг навбат кутиб ўтирганини кўргандим-да. Унинг чап кўзи остидаги томири муолажа вақтида кўкариб қолган, Мавлуда опа ўша жойни дастрўмолчаси билан босиб ўтирганди. Шунинг учун энди ўзим ташқарига чиқдим. Бироқ мен ҳам Мавлуда опани кўрмадим. Балки, бирор жойга чиққандир деб ўйлаб, бироз кутиб ўтирдим ҳам. Лекин беморим кўринмасди. Бу ҳолатдан таажжубга тушдим.
Хуллас, орадан тўрт соат ўтди ҳамки, Мавлуда опадан дарак йўқ эди. У кишига "Сизни кутиб тураман”, деб ваъда берганим сабабли яна кутишга қарор қилдим. Бу орада қоронғи ҳам тушиб борарди. Бир маҳал Мавлуда опа ҳаллослаб югуриб келди. Сўнг эрталаб Ғишткўприкка кетганини, аммо фақат "Шифокорим кетиб қолмасин-да, боришга улгурай-да”, дея ўйлаб ўтирганини айтиб берди. Мен шунда «Мен кўрган аёл Мавлуда опанинг хаёли, шунчаки шарпа экан-да» деб ўйладим. Бу фикр қанчалик ғалати туйилмасин, бошқача хулоса чиқара олмадим. Эҳтимол, ушбу синоат замирида бошқа жумбоқ ҳам яшириндир. Кўзимга кўринган аёлнинг шарпа ёки беморлиги мен учун ҳануз сирлигича қолмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|