1. Тўтиқушларда ритм тараққий этган. Улар ўзи ёқтирган мусиқага жуда чиройли қилиб рақс туша олади.
2. Австралияда тўтиқушлар учун махсус мактаб бор. У ерда тўтиқушларни гапиришга ўргатишади.
3. Кўплаб тўтиқушлар спиртли ичимликни хуш кўради. Ёввойи табиат қўйнида яшайдиганлари ачиган мева ва ёнғоқларни еб ўзи истаган дозада алькоголни ола билади.
4. Аслида тўтиқушлар гапиришни билмайди. Ўргатилган сўзларни хотирасида сақлаб қоиб кейинчалик уларни такрорлайди холос.
5. Тўтиқушнинг товуш тўқималари йўқ. Шунинг учун у товушни тумшуғи ва тили ёрдамида чиқаради.
6. Дунёдаги энг майда тўтилар Папуада — Янги Гвинеяда яшайди. Уларнинг тана узунлиги 8-9 сантиметрга тенг. Энг йирик тўтиқушлар эса Амазон тўтиқушлари ҳисобланади. Уларнинг ҳажми уч яшар бола ҳажмигача етади. Тана узунлиги бир метрни ташкил этади.
7. Какаду тўтиси овқат излаб бир кеча-кундузда 700 километргача йўл босиши мумкин.
8. Тўтиқушлар асосан ўсимликлар, қумурсқалар билан озиқланади. Аммо Кеа лақабли тўтилар ҳатто қўйларга ҳужум қилиб уларни емишга айлантира олади.
9. Қадимий Римда тўтиқушнинг баҳоси қул нархидан бир неча баробар юқори бўлган.
10. Бир куни Америкада тўти квартира ўғриларини полициячиларга тутиб берган. Ўғрилар квартирага кириб бир-бирларига исмини айтган ҳолда мурожаат этган. Тўти барча исмларни ёдида сақлаб қолган. Полициячилар кириб келгач, барча исмларни аниқ-тиниқ айтиб берган.
11. Дунёдаги энг ақлли тўтиқушнинг лақаби «Жако» бўлиб, 400 тадан зиёд сўзни ёддан билган.
12. Йирик тўтилар 100 йилгача умр кўради.
13. Қушлар дунёсида фақат тўтиларгина панжасида овқатни тутиб тура олади.
14. Какаду ўзининг 10 сантиметрли тумшуғи ёрдамида ҳар қандай одамни тишлаб, жиддий жароҳат етказа олади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|