1. Тўтиқуш табиатдаги энг гўзал қуш ҳисобланади. Улар майда қизилиштон тўтиларидан улкан Арагача турларга бўлинади.
2. Тўтилар Австралияда 5 миллион йилдан бери истиқомат қилади.
3. Европаликлар орасида тўтиқушларни биринчи бўлиб кўрганлар Александр Македонский аскарлари ҳисобланади. Улар Ҳиндистон ҳудудига бостириб кирганда, тўтиқушларни кўришга муяссар бўлган.
4. Тўтиқушлар энг ақлли ва зеҳни ўткир, хотираси мустаҳкам қушдир. Австралияда тўтиларни гапиришга ўргатадиган алоҳида мактаб ҳам мавжуд.
5. Тўтиқуш турли товушларни, жумладан, одам овози, рўзғорда ишлатиладиган ускуналар, бошқа қушлар товушларигача такрорлайди.
6. Дунёда энг йирик тўти «АРА» ҳисобланади. Аранинг узунлиги бир метргача, вазни 1, 5-2 килограммгача етади. «АРА» дунёдаги энг қиммат турадиган қуш ҳамдир.
7. «Какаду» 40 тагача сўз ва бир нечта гапларни эслаб қола олади. Тўтиқуш «Лори» эса 50 тагача сўз ва бир нечта гапни ёдлаш хусусиятига эга. Майда (волнистые) тўтилар 100 тагача сўзни ёдлай олади. Лекин гапларни эслаб қола билмайди.
8. Энг ақлли ва тез гапиришни ўргана оладиган тўти «Жако»дир. У 2000 тагача сўзни ёддан билибгина қолмай, уларни турли оҳангларда айта олади.
9. «Қора какаду» узунлиги 60 сантиметр, вазни 1 килогача етиши мумкин. Тумшуғи 10 сантиметр. Бир чўқишда одам бармоғини ҳам узиб олиши ҳеч гап эмас.
10. Тўтилар энг узоқ умр кўрувчи қушлар сирасига киради. Майда тўтиқушлар 25 йилгача яшаса, йириклари 100 йил умр кўради.
11. Тўтининг эшитиш имкониятлари жуда кенг. Бошини 180 даражагача бура олади.
12. Қадимий Римда ҳам гапиришни биладиган тўти бозорда жуда қиммат нархларда сотилган.
13. Энг оғир вазнли, аммо ўртача ҳажмга эга тўти бу «Какапо»дир. Уни «Бойқуш тўти» ҳам деб аташади. Сабаби, бу тўтиқушнинг ташқи кўриниши кўпроқ бойқушни эслатиб юборади. «Какапо»нинг узунлиги 60 сантиметр атрофида бўлса-да, вазни 4 килограммни ташкил этади.
14. »Кеа» тўтиси қонхўр ҳисобланиб, Янги Зеландияда кўп учрайди. Айтишларича, «Кеа» тўтилари кечалари фермаларга кириб ҳайвонларнинг қонини сўраркан. Қўйга ташланса, тумшуғи ёрдамида гўштини юлиб оларкан. Бу тўтилар қўй гўштини жуда севиб истеъмол қилади.
15. Какаду ва бошқа йирик тўтилар болаларига алоҳида-алоҳида исм беради. Она ҳар бир боласи учун алоҳида чириллаб мурожаат этади. Шубҳасиз, болалари ҳам ўзининг исмини онанинг биринчи чириллашиданоқ англай билади.
16. Энг тез учадиган тўтилар майда (волнистые) тўтиқушлардир. Улар соатига 120 км тезликда учади.
17. Шоколад, туз, авокадо, спиртли ичимлик майда тўтилар учун ўлим демакдир.
18. «ЖАКО» тўтиси 400 тагача сўзни, ўнлаб гапларни ёдлабгина қолмай, уларни турли тилларда гапира олади.
19. Қадимда ҳинду қабилалари тўтилардан уй қўриқчиси сифатида фойдаланган. Бегона одам кириб кела бошласа, олдиндан ўргатилган тўти шу ҳақда эгасини огоҳлантирган.
20. Америкада тўти билан боғлиқ ажабтовур ҳодиса юз берган. Гапиришни биладиган тўти яшайдиган уйга ўғрилар кирган. Ўғрилар бир-бирига исмини айтиб мурожаат этган бўлса керакки, тўти уларнинг исмларини эслаб қолган ва полиция келганда барча исмларни бирма-бир айтиб берган. Полициячилар шунинг ёрдамида ўғриларни сира қийналмасдан тутишган.
21. Тўтилар ҳам чапақай, ҳам ўнақай бўлади. Буни қайси қўли билан егулик олаётганига қараб аниқлаш қийин эмас.
22. Ҳиндистон полициячилари кунларнинг бирида аёл кишини ҳақоратлаган тўтини қамоққа олган. Маълум бўлишича, сўкишга тўтини аёлнинг ўгай ўғли ўргатган экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|