Миллионлаб мухлислар ҳавас қиладиган, илҳомланадиган юлдузлар ҳаётида ҳам ўзига яраша паст-баландликлар бўлади.
Карина Капур
Карина Капур ёшлигида онаси Бабита, отаси Рандхир Капур спиртли ичимликларга ружу қўйгани сабаб икки қизини олиб, уни тарк этган. Ота-онаси 20 йил давомида алоҳида яшаган бўлса ҳам расмий равишда ажрашмаган. Бундан ташқари, Бабита қизларини кинода ўз ўрнини топишини истаган, Капур жаноблари бўлса, бу касб қизлар учун эмас деб қаршилик қилган, орадан 20 йил ўтибгина Каришма ва Каринанинг актрисалигига кўниккан. Шундан кейингина ота ва онаси ўртасидаги муносабатлар яхшиланган.
Фархан Ахтар
Актёр, отаси Жавед Ахтар ва онаси Хани Ураннинг ажрашишини ҳазм қилиши қийин бўлган. Оиладаги муқаддас риштанинг узилишига отаси актриса Шабан Азмига илакишиб қолгани сабаб бўлган.
Шрути Хасан
Актриса болалигининг эрта тугаши сабаби ҳам отасининг онасига бўлган хиёнати ва онаси тўккан кўз ёшлари билан боғлиқ. Отаси Камал Хасаннинг, онаси Сарикадан аввал ҳам турмуши бўлган. Сарика ва Камал 2004 йилда муносабатларига расман нуқта қўйган.
Аржун Капур
Аржун ҳам отасининг «юриб кетиши»дан азият чекканлардан ҳисобланади. Отаси иккинчи хотини Шридевини уйига олиб келганида актёр эндигина 11 ёшда эди. Онаси ҳомиладор кундошига уйни қолдириб, икки фарзандини олиб қайнана-қайнатасининг уйига кетган. Аржун кўзи олдида хўрланган онасига ҳамиша суянч бўлган. Онаси Мона Капур 2012 йилда саратондан вафот этган.
Катрина Каиф
Катрина ҳам ота меҳрини кўрмай ўсганлардан. Ота-онаси актриса болалик пайтида ажрашган. Катрина суянчиқ бўлган дўстларининг отасини кўрганда, ота меҳрини туйишни исташини таъкидлайди.