Куз – тўй ўтказиш учун ўзгача бир фасл. Ҳар бир оила ёшлар учун тўй куни яхши ўтишини хоҳлайди. Режалаштириш вақтида нафақат чиройни ўйлаб, балки хавфсизликни (ўзингиз ва жамиятни) ўйлаб ҳам қарор қабул қилиш зарур. Тўй кортежлари "модаси” – эскирган одат. Бахтимизга, йўлларда худди ўзидан бошқа ҳеч ким йўқдек ҳаракатланиш одати бугунги кунда кўплар томондан қораланмоқда.
Ижтимоий тармоқларда биз мунтазам равишда бу каби кўнгилхушликни гувоҳи бўламиз: камида авариявий вазиятни юзага келишига сабаб бўладиган бу одат сабабли, четда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар бир амаллаб тўқнашувга чет беришади. Аммо кортежлар иштирокчилари транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, бошқа автомобилларга ва йўл қурилмаларига тўқнашишлари ҳам мумкин. Бизнинг "ИИББ: Аҳоли билан мулоқот” Facebook-гуруҳи ташкил этилганида, иштирокчиларнинг биринчи эълонларилан бири худди шу мавзуга бағишланган видео эди: икки нафар "рақсга тушаётган” автомобиллардан бири бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратувчи бетонга урилиб ҳавода тўнтарилиб кетган. Иккинчи ҳайдовчи эса биринчисига бориб тўқнашишдан олдин тўхташга улгурган эди.
Мунтазам равишда бу каби одатларнинг оқибатларини: кўркам кийимларда йиғлаб турган аёллар, тан шикастлари етган кишилар, ижарага олинган қимматбаҳо автомобиллар тўқнашувларини ўз кўзлари билан кўрадиган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари кўпдан бери бу каби ҳолатлар профилактикасининг устидан иш олиб боришмоқда.
Хусусан, яқинда ЙҲХБ ходимлари ва тўй ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари билан суҳбат ўтказилди. Бу каби корхоналарга хизмат кўрсатувчи ҳайдовчилар билан ҳам профилактик суҳбат олиб борилди. Тадбир иштирокчиларининг – касби байрам тадбирлари билан боғлиқ фуқароларнинг сони 40 нафар атрофида бўлди.
Бироқ ушбу муаммони ечимида жамиятнинг ўрни ҳам муҳимдир. ЙПХ маълумотномаларида авариявий ҳолатларни юзага келишида сабабчи бўлаётган транспортлар қаторида нафақат юридик шахсларга расмийлаштирилган премиум-класс (тойота, ренж-ровер, мерседес) автомобиллари, балки жисмоний шахсларга тегишли нексия, ласетти ва спарклар ҳам учрамоқда.
Жорий йилнинг 8 ойи давомида (январдан августга қадар) умумий миқдорда юқоридаги модда бўйича қоидабузарлага нисбатан 152 та баённомалар расмийлаштирилган, шулардан 16 таси – модданинг иккинчи қисми бўйича (такрор қоидабузарлик).
ЙПХ инспекторларининг назарига тушаётган автоколонналарга нисбатан профилактик суҳбат ва санкциялар қўлланилиши муқаррар. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига мувофиқ, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи жамоавий ҳаракатда қатнашишлари энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. Маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг худди шу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилиши – энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солинишига, ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача маҳрум бўлишга сабаб бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|