TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мен фалон қишлоқда яшовчи Эшмат Тошматович катта шаҳарга иш қидириб боргандим. Қўққисдан қорним оғриб қолди. Қаерга боришни билмай қолдим. Ахир, катта шаҳарни яхши билмайман-ку!..
Ўзимга ўхшаб иш қидириб юрганлардан бири ароққа туз қўшиб ичишни маслаҳат берди. У айтганидек, икки шиша ароққа туз қўшиб ичдим. Ёрдам бера қолмади. Яна биттаси айтдики, ароққа тузмас, балки, қалампир қўшиб ичиш керак экан. Мен яна бир шиша ароққа икки-учта қалампир қўшиб ичдим. Қорин қурғур баттарроқ оғрий бошлади. Қаерга бош уришни билмай, ўткинчилардан яқин орадаги касалхонани сўрадим. Бир киши мен турган ердан етти километр нарида мол дўхтири борлигини айтди. Қўлимда карта йўғиди. Таваккал кетавердим. Қорним оғригандан оғрийверди. Охири, чидаёлмадим. Кийимларим бўлганича бўлди. Ишонсангиз, ҳозирам зўрға оёқда турибман. Мол дўхтири саримсоқ пиёзни винога қўшиб ичишни маслаҳат берганди. Айтганидек ичсам, энди ичакларим ғулдираб кетяпти.
Тушунтириш хатини ўз қўлим билан маҳалла қўмитасига атаб тўғри ёздим. Мол дўхтирининг маълумотномасини илова қиламан. Агар эртага кўришолмасак, алвидо фермер бува!