Қор- тушлардаги совуқ ҳиссиёт рамзи Қор сувнинг шакли ҳисобланиб, кўпинча ҳис-туйғуларингизнинг ҳолати ва нарсаларга бўлган муносабатингиз билан боғлиқ бўлади.
Қор билан тасвирланган туш, одатда сизни совуққон бўлиб кетаётганингиз ва атрофдагилардан ўзингизни олиб қочаётганингизни кўз олдингизда гавдалантиради. Инсон ҳолдан тойган пайти, бироз муддатга бўлсада ҳамма ишлардан ҳоли бўлишни истаган пайти тушида қорни кўриши мумкин. Бундай ҳолда инсонлар кўпинча ёлғиз қолишни хоҳлашади. Ҳеч ким билан суҳбат қургиси келмай, ўз оламида яшашни маъқул деб билишади.
Қор - беркиниш ва унутиш рамзи Ҳеч эътибор берганмисиз? Қор пағалаб ёққан маҳал, барча нарсаларни оппоқ қилиб, яшириб қўяди. Агарда сизнинг тушингизда қор барча объектларни қоплаган бўлса, демак, сиз ҳаётда инсонлардан беркиняпсиз. Сизни ҳеч ким кўрмаслигини хоҳлайсиз.
Қор - янги ҳаётнинг бошланиш рамзи Агар тушингизда эриган қорни кўрсангиз, демак, ҳаётингизга қандайдир янгилик киритмоқчисиз. Худдики, совуқ қиш якунланмоқда ва қор эриб кетгач, сизни илиқ баҳор қарши олади. Эриётган қор янги умид ва шахсий ўсишни англатиши мумкин.
Қор - соф тушнинг рамзи Қуёш нури ёки порлаб турган юлдуз билан биргаликда, қорни ҳис қилиш чиндан ҳам сеҳрли ва софдир. Агар тушингизда қор парчаларини кўрсангиз, демак сизнинг ички оламингизда тинчлик ҳукмронлик қилмоқда. Қолаверса, бу қалбингиз тоза эканлигидан дарак ҳам беради. Агарда сиз тушингизда қор учқунларини кўрсангиз, демак сиз ҳаётда ҳар қандай кичик нарсани қадрлайдиган софдил инсонсиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|