Seshanba, 31.12.2024, 01:30
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Aprel » 26 » Турмушингизга бегона аёл таҳдид қилса...

14:31
Турмушингизга бегона аёл таҳдид қилса...
«Турмуш ўртоғим билан муносабатларимиз яхши, севиб-севилиб оила қурганмиз, аммо...» Мана шундай жумлалар билан бошланувчи мурожаатларнинг давоми аксарият ҳолларда учинчи шахсга уланиб кетади. Яъни кимдир укасининг оиласига хўжайинлик қилишни истайдиган қайнопасидан, яна биров тинч уйига тош отгувчи овсинидан, аксарият аёллар эса эри илакишиб қолган жувоннинг юзсизлигидан нолишади. Хўш, оила аталмиш қўрғонга учинчи кишининг аралашувига қандай чек қўйиш мумкин? Бугун руҳшунос Барно ИЛҲОМОВА билан шу саволга жавоб излаймиз.

Биринчи вазият:

«Куёвимнинг жазмани бизни қўрқитаяпти...»

— Ёшим етмишга яқинлашиб қолган. Катта қизимнинг турмушидан кўнглимиз тўқ эди. Бир қизини узатди, невара суйди, дея хотиржам эдик. Афсус қирқдан ошганда куёвимиз қилиқ чиқарди. Оиласидан ажрашган жувонга илакишиб қолибди. У аёл шунчалик шаллақи, фаросатсиз эканки, бировнинг эрининг бошини айлантириб олгани етмагандек, қизимга ҳам, бизга ҳам қўнғироқ қилиб, тинчлик бермайди. Ҳақоратли сўзлар, қизимдан эри билан ажрашишни талаб этишлари бизни жуда чарчатди. Хўжайиним маҳалласига бориб, бу аёлни тартибга чақиришларини сўради. Буни эшитган куёвим эса уч фарзандининг онасини ўласа қилиб урибди. Шифокорлар қизимга шикоят аризасини ёзишни айтишган экан, қизларининг келажагини ўйлади. Отаси онасини калтаклаб қамалиб кетган, деган гап яхшимас-да. Биз ҳам невараларимиз тақдирини ўйлаб, қизимнинг оиласи бузилиб кетишини истамаймиз...

Марғуба опа

Иккинчи вазият:

«Овсиним шантажчи»

— Турмушга чиққанимга тўрт йилдан ошаяпти. Эрим ҳам, қайнота-қайнонам ҳам ёмон одамлар эмас. Фақат овсинимнинг дастидан кун йўқ. Қайнакам хорижга, ишлашга кетган. Овсиним нуқул ўзини касалликка солиб, рўзғор ишларини қилмагани етмагандек мени ҳам тинч қўймайди. Қулоғим тинч бўлсин дея, болам икки ёшга тўлмасдан ишга тушиб кетгандим. Уйга келсам, ҳар куни бир муаммо чиқаради. Пичинглари жонимдан ўтиб кетиб, жавоб қайтарсам, катта тўполон бошлайди. Эрим «Хотинларнинг жанжали деб, акам билан юзкўрмас бўлишни истамайман», дейишдан нарига ўтмайди. Қайнонам катта келинининг феълини билгани сабаб ёнимни ололмайди, чунки ундан қўрқади. Охирги марта тиллаларини ўғирлаганликда айблаб, менга туҳмат қилди. Суянган турмуш ўртоғим ўша жанжалда мени уришгани учун уйга кетиб қолдим. Энди «Биз сени ҳайдаганимиз йўқ, қандай кетган бўлсанг, шундай қайтавер», деяпти... Бунақа овсин билан бир уйда яшолмайман...

Баҳора

Беш қўл баробар эмас...

Ер юзидаги барча инсонлар ҳам бир хил феълли бўлмайди. Афсуски, ёмон ниятли, юз-хотир қилмайдиган, иймони суст бандалар ҳам бор. Улар бошқаларнинг олдидаги ошга тап тортмасдан қўл узатишни, ҳатто тортиб олмагунча қўймасликни уят билишмайди. Айрим аёлларнинг бу феълига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

    Худбинлик — «Нега энди мен бахтсизман?!» Бахт тушунчасини англай олишмагани туфайли ўзгаларнинг бахтига чангал солишади. Бировнинг бахтсизлиги эвазига бахтли бўла олмасликларини эса тушунишмайди.
    Ҳасадгўйлик — ўзининг турмушини ўзгаларники билан солиштиради. Келини, овсини ёйинки у ўрнида бўлиши мумкин бўлган аёлга ўзича паст баҳо бериб, бахиллик қилади. «У эмас, мен бундай ҳаётга арзийман», дея калта ўйлайди. Мулоҳаза юритмайдики, ҳасад қилаётган оиласининг аслида ҳавас қиларли даражага етишишида ўзига душман деб биладиган аёлнинг ҳиссаси катта.
    Очкўзлик — нафснинг измига юриш. Моддий манфаатларни кўзлагани сабаб ҳам эр-хотин ўртасига низо солишлари мумкин.

Нега сизга ҳужум қилаяпти?

Шаллақи, енгилтак аёл, туҳматчи овсин нега айнан сизга таҳдид қилаяпти? Келинг, аввало сабабларни аниқлайлик:

    Оила деворлари мустаҳкам эмас. Уйдаги гап кўчага чиққан. Ё хотин, ёки эр турмушидан нолиб, учинчи кишининг оилавий ҳаётига кириб келишига имкон берган.
    Эр-хотин бир ёқадан бош чиқармайди. Иккиси икки дунёда яшайди ёки бир-бирини қўллашни, қувватлашни билмайди.
    Ўзаро ҳурмат йўқ. Айниқса, эркак кишининг бошқаларнинг кўз олдида аёлини қадрсизлантириши, юқорида таърифлаганимиз каби одамларга куч бағишлайди. Улар билишадики, эри қадрламайдиган, ҳимоя қилмайдиган аёлнинг устидан адолатсизларча ғалаба қилиш осон.
    Аёл ҳам, эркак ҳам табиатан жуда бўш. Ўз ҳаққини талаб қилишни билишмайди. Ёки дарров асабийлашиб кетишади, ёйинки ҳаддан зиёд андиша қилишади.
    Эркакнинг оиладаги вазифаларини, масъулиятини унутиб қўйганлиги. Бундай эркаклар кўчадаги аёл унинг ҳаёти устидан ҳукм чиқаришига ҳам, ака-укасининг рафиқаси жуфти-ҳалолини оёқости қилишига ҳам сабабчи бўлишади.
    Аёлнинг кўникувчанлиги, вақтида тўғри тадбир кўра олмаслиги. Масалан, хиёнатнинг ҳидини сезиши билан ўз хатоларини тўғирлаб, турмуш ўртоғи билан бу масалани ҳал қилиб олмаганлиги оқибатида вазият чуқурлашиб кетиб, бегона аёлнинг унга нисбатан шаллақилик қилишигача етади.
    Оилада қадриятларнинг шаклланмаганлиги. Баҳоранинг вазиятида эр акаси билан муносабатларини совуқлашмаслиги учун гўёки ўзини четга олаяпти. Билмайдики, хотини ҳам унинг жуфти, иккинчи ярми. Уни ҳимоялаш акага қарши бориш дегани эмас, аксинча эркак бўлиб, оилада тартиб ўрнатишдир.

Нима қилиш керак?

Юқоридаги мурожаатлар мисолида вазиятни таҳлил қилар эканмиз, албатта, бу муаммодан чиқиш йўлларини ҳам излашимиз керак.

Марғуба опа, сизнинг онаси сифатида қизингиз учун қайғуришингиз, унинг оиласини асраб қолишга ҳаракат қилишингизни тушунамиз. Аммо ҳозир энг аввало уч фарзанднинг онаси бўлган қизингиз ҳаракат қилиши керак. У нима истайди? Бегона аёлнинг нағмасига учиб хотинини калтаклайдиган эр билан тишни-тишга қўйиб яшашними ёки қатъий чора кўришними? Аёлга жисмонан ва маънан зарар етганида, у ўзини қўлга олиб, муаммога тик қараши шарт. Эртага бундай калтаклашлар, таҳдилар натижасида вазият янада оғирлашиб кетиши ҳеч гапмас. Шунинг учун куёвингизга қизингизни ҳимоя қилувчилар борлигини англатиб қўйинг. Юзсиз аёлга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўришга иккиланманг. Шаҳар бедарвоза эмас.

Сизни ўйлантираётган невара қизлар тақдирида отанинг роли катта, бироқ уларни отасининг обрўси, пулига қараб келин қиладиган оилалар билан қуда бўлишингиз охир-оқибатда ўзини оқламаслиги мумкин. Шунинг учун айни пайтда, невараларингиз учун онасининг саломатлиги муҳимлигини унутманг.

Баҳора, сиз турмуш ўртоғингиз билан гаплашиб олишингиз керак. Босиқлик билан, «Мени ҳимоя қилмадингиз» деган аччиқлардан холи равишда унга тушунтиринг. Шу оилада бахт топишни исташингизни, у билан бирга фарзандларни тинчлик-осойишталикда катта қилишни хоҳлашингизни, унинг ота-онаси ва яқинларини ҳурмат қилишингизни англатинг. Уйга қайтгач, қайнонангиздан ҳам ўпкалаб юрманг-да, кези келганида, улардан овсинингиз билан муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўранг. Яъни сиз қанйонангизни бош ролга олиб чиқинг. Чунки овсинингизнинг туҳмат қилиши уларга нисбатан ҳам ҳурматсизлик саналади. Бу билан эрингиз, қайнонангизни ўзингиз томонга оғдириб олинг демаяпмиз, уларнинг кўнглига йўл топиб, ўртада шундай ришта ўрнатингки, овсинингизнинг мустаҳкам муносабатларга рахна солишга ҳадди сиғмасин.

Феълингизга ҳам назар ташланг. Нега овсинингиз сизга бундай муносабатда бўлади? Ўзингиздан ҳам ўтган хатолар бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўринг ва уларни бартараф этинг.

Хулоса

Оила бу икки кишининг меҳр-муҳаббатидан ташкил топадиган жамият. Агар унда бўшлиқ бўлмаса, икки томон бир-бирини эшитишни, тушунишни, қадрлашни билса, учинчи одам муқаддас қўрғонни вайронага айлантира олмайди. Муҳими, вақтида чегараларни ўрнатиб, мустаҳкамлаб олиш. Аёллар, тадбирли бўлинг ва ўз қадрингизни билинг.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ | Ko'rildi: 1509 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Aprel 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz